11 October 2009
00:13 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматов ҳибсга олинди
Фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиларидан маълум бўлишича, бугун тушдан сўнг Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фаоли Ғанихон Маматов ҳибсга олинган. Тезкор Аксилтаъсир Гуруҳи таҳлилчиси Абсалом Эргашев унинг маҳаллий фуқаролардан биридан 500 минг сўм миқдорида пора олганликда гумон қилинаётганини айтади. Бироқ унга нисбатан расман жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот йўқ. Ҳуқуқ ҳимоячисини ҳеч кимга кўрсатишмаяпти.