10 October 2009
01:04 -
Сирдарё вилояти Халқ Таълими Бошқармаси бошлиғи порахўрликда айбланмоқда
Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари Карим Бозорбоев ҳамда Хайрулла Эрназаровларнинг маълум қилишича, бундан бир неча кун муқаддам Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Халил Тўраев маҳаллий фуқародан 400 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида МХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда мазкур мансабдорга нисатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзининг 65 яшар кекса ходими воситачилигида пора олган Халил Тўраев вилоят халқ таълими тизимидаги биринчи порахўр эмас, балки кўплаб порахўрлардан бири. Унинг ўринбосарларидан бири ҳам бундан бироз илгари пора эпизоди билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.