10 October 2009
00:51 -
Покистонда яна бир даҳшатли портлаш, 49 киши нобуд бўлди
Бугун Покистоннинг Афғонистон билан чегарага яқин Пешавoр шаҳрида ўлимчи-террорист тарафидан бир автомашинанинг портлатилиши натижасида 49 киши ўлган, тахминан 100 киши яраланган. Reuters агентлигининг Ички ишлар вазири Раҳмон Маликга асосланиб билдиришича, ўлимчи-террорист бошқарганлиги гумон қилинаётган автомшина одам тўла автобусга яқинлашгандан кейин портлаш рўй берган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш шунчалик кучли бўлганки, автобус ҳавога бир сакраб тушган, кейин бутунлай ёниб кетган.
Толибон портлатишни ўзи қилгани ҳақида баёнот бериб, маъсулиятни бўйнига олмаган бўлса ҳам, бу унинг иши эканлиги маълум, дейди Раҳмон Малик ва гапини шундай давом эттиради: «Бизнинг Жанубий Вазиристонда унга қарши катта операция бошлашдан бошқа иложимиз қолмади».
Ислом шиорлари остида ҳаракат қилиб, ҳеч бир айбсиз мусулмонларнинг қонини тўкаётган Толибон ва Ал-Қоида раҳбарларини, уларнинг диний раҳнамоларини тушуниш қийин. Уларнинг ўз ўлими олдидан иложи борича кўпроқ қўн тўкиб қолиш ниятидан бошқа мақсадлари ҳам қолмаганга ўхшайди.