09 October 2009
01:05 -
Вашингтонда пикет: “Ўзбекнинг боласини қулликдан қутқаринг!”
Оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган хабарларга кўра шу йилнинг 14 октябрь куни мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ўзбек болаларини пахта пайкалларидан қайтариш борасида норозилик намойишлари ўтказилади. Америка ўқитувчилар федерацияси, “Меҳнаткашлар ҳақларини ҳимоя қилиш форуми”, “Болалар меҳнатига қарши иттифоқ”, “Ишчилар уюшмаси” ҳамда қатор ноҳукумат ташкилотлар томонидан ташкил қилинган акция ўша куни қоқ пешинда бошланади.
Бу мамлакатда яшаётган бир қатор ўзбек мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам пикетда қатнашиш ниятидалар.
Дипломатларимиз қамал ҳолига ўтиб, эшкиларини ёпиб олиш ва воқеаларни ойналардан кузатишга тайёрланишаётган бўлса ажаб эмас..