08 October 2009
22:23 - Ислом Карим янги жазо турларини кашф этиш билан овора
Куни кеча Президент Ислом Карим “Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади, деб хабар қилди Gazeta.uz портали. Унга кўра, 7 октябрдан бошлаб қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг ҳосилига зарар етказган шахслар учун жавобгарлик кучайтирилган.

Пайҳон ёки экинларга шикаст етказиш билан шуғулланган шахс эндиликда мазкур Кодекснинг 104-моддасига кўра, оддий одамлар учун энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача, мансабдорлар учун эса 5 бараваригача жаримага тортилади.