07 October 2009
00:50 -
Еврорасмийлар Гулноранинг ноғорасига ўйнай бошлади
Бирмунча кечикиб тарқатилган хабарда таъкидланишича, 1 октябрда Женевада мамлакатимизнинг БМТдаги ваколатхонаси раҳбари Гулнора Карим Европа Иттифоқининг бир қанча расмийлари билан иқтисодий ҳамкорлик борасида йирик анжуман ўтказиб, уларни ўзининг бу борадаги ғояларини маъқуллатишга эришган. Мазкур анжуман БМТнинг савдо ва тараққиёт агентлиги, Европа иқтисодиёти комиссияси ҳамда Халқаро савдо маркази томонидан ташкил қилинибди. Gazeta.uz интернет нашри томонидан тарқатилган хабарларда анжуманда энергетика, инфраструктурани ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани айтилади.
Учрашувга чақирилган Европанинг бир қанча савдо жамиятлари, ташкилотлар вакиллари, ишбилармон доиралар орасида БМТнинг юқори мартабали мулозими Ян Кубиш ҳам иштирок этган, дейди мухбиримиз.
Учрашувга чақирилган Европанинг бир қанча савдо жамиятлари, ташкилотлар вакиллари, ишбилармон доиралар орасида БМТнинг юқори мартабали мулозими Ян Кубиш ҳам иштирок этган, дейди мухбиримиз.