07 October 2009
00:23 - Ислом Карим МДҲ саммитига бормайди, у ҳаммадан юз ўгирмоқдами?
Кечаги хабарларимизда МДҲнинг навбатдаги саммити 9 августда Кишинёвда ўтказилиши кўзда тутилгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун Молдова Ташқи ишлари маҳкамаси вакилининг Интерфакс ахборот ширкатига маълум қилишича, анжуманга Ислом Каримнинг бормаслиги аниқ бўлибди.

20 та муҳим ҳужжат қабул қилиниши айтилаётган мазкур анжуманга Ислом Каримнинг бормаслиги тасодифийми ёки тузилмага нисбатан муносабатми, шуниси муҳим.