06 October 2009
19:47 - Россия Олий Суди юртдошимизга берилган жазони бироз юмшатди
Шу йил 2 июнда русларнинг РИА «Новости» агентлигига асосланиб, Москва шаҳар судида номусга тегиш ва қотилликда айбланаётган самарқандлик 32 яшар юртдошимиз Фарҳод Турсунов устидан маҳкама бошланганини билдиргандик. Суд уни айбдор деб топган ва 23 йилга озодликдан маҳрум этганди.

Бугун яна ўша агентликнинг хабар беришича, Россиянинг Олий Суди қарорни бироз юмшатган ва Фарҳод Турсуновга берилган жазо муддатини 22 йилга туширган.

Фарҳод Турсуновнинг адвокатлари бу қарордан ҳам норози, уларнинг фикрича, айб исботланмаган. Ўлдирилган 15 ёшли мактаб ўқувчиси Анна Брешнованининг ота-оналари эса қотил бутун умрга қамалмаганидан норози.