06 October 2009
01:18 -
Одамларнинг қулоғига кўп нарсалар ўқ овози бўлиб эшитилаётган кўринади
Шу йил 2 октябрига ўтар кечаси Тошкентнинг Аския бозори атрофида отишмалар бўлгани ҳақидаги “Фарғона.Ру” ахборот тармоғининг хабари нечоғли ҳақиқат эканини мухбирларимиз ўрганишга ҳаракат қилишди.
Яккасарой тумани ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисми, одатдагидек, бу маълумотнинг уйдирма эканни таъкидлади.
Шундан сўнг Аския бозоридаги хусусий тужжорлар билан суҳбатлашган мухбирларимиз бу гапларда жон борлиги, ҳақиқатан ҳам ўша тунда ўқ овозига ўхшаш товушлар эшитилгани, бироқ кўпчилик уни оддий Хитой пақилдоғи (сальют)га ҳам ўхшатишганини таъкидлашди.
Атрофда миршаблар, қўриқчилар миқдори ошгани ёки бирорта саросимали ҳаракатлар сезилгани йўқ, демак бизнинг қулоғимизга пақилдоқлар садоси ўқ товуши бўлиб эшитилган бўлса керак, дейди бозорда доимий гул сотувчи йигит.
Хуллас, 2 октябрь кечаси кимларгадир ўқ овози эшитилганини “қўрққанга қўшалоқ” мақоли билан тушунтириш энг тўғриси бўларди.