04 October 2009
22:11 - Афғонистонда аҳвол ёмонлашмоқда, АҚШнинг 8 ҳарбийси ўлдирилди
Мамлакатнинг жанубий қисмидаги Нуристон вилоятида афғон жангариларининг АҚШ ва НАТО кучлари томонидан қўриқланадиган постларга ҳужуми натижасида америкалик саккиз ва Афғонистон ҳукумати қўшинларининг икки аскари ҳалок бўлди, деб хабар беради ББС радиоси НАТОнинг бу ердаги расмий вакилига асосланиб.

Толибон жангчилари маҳаллий хокимиятнинг бир неча мулозимини ҳам ўғирлаб кетишган, уларнинг ичида маҳаллий полиция бошлиғи бор.

Афғонистоннинг жанубида қарама-қаршиликнинг зўрайиши тасодифий эмас, АҚШ ва НАТО қўшинлари мамлакатнинг жанубида ҳужумга ўтиб, Толибонга катта талафот етказишди. Афтидан, жангарилар дислокацияларини ўзгартириб, бошқа ҳудудларга, жумладан, жанубга қочишган ва у ерда фаолликларни орттиришмоқда.