04 October 2009
14:25 -
Туркияда ҳокимият партиясинининг қурултойи бўлмоқда
Кеча Туркиянинг пойтахти Анқарада усти ёпиқ бир стадионда ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг (АТП) навбатдаги қурултойи бошланди. Қурултой Ғарб давлатларининг одатига кўра, муҳтажаш театрлаштирилган спектакль каби ўтмоқда. Стадионда бир мингдан ортиқроқ Қурултой делегати билан бир қаторда камида 5 минг меҳмон бор.
Қурултой бошланишида партия раиси, мамлакат Бош вазири Ражаб Эрдоғон ҳижоб кийган хотини Эмина хоним билан саҳнага чиққанда бўлаётган воқеалар Рио-де-Женейрода анъанага айланган оммавий фестиваллардан фарқ қилмасди.
Ғарбда қурултойларнинг бундай ўтказилишининг сабаби – ҳамма нарса авалдан маълумлиги, ким партиянинг янги раиси бўлиши, ким раҳбар органларга сайланиши аввалдан маълумлиги. Аммо, бироз бошқача шаклда театр каби ўтадиган КПССнинг қурултойларидан фарқли ўлароқ, ҳамма нарса ошкоралик ичида ва ҳамма вилоят ташкилотларининг иштирокида аввалдан ҳал қилинган. Бунинг устига, бугун Ражаб Эрдўғоннинг партия ва миллат ичида обрўси шунчалик баландки, ҳамма нарса унинг айтгани каби бўлади.
Кеча Ражаб Эрдўғон катта бир нутқ сўзлади ва партия раислигига қайтдан сайланди.
Парттиянинг кун тартибидаги асосий масала, бутун Туркияда бўлгани каби – “демократик келажак (перспектива)” деб номланган янги сиёсат эди. Аввал “курдлар перспективаси” номи остида ўртага отилиб, ҳозир “демократик перспектива” номини олган мавзунинг марказида курдларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тан олиш, уларга тил эркинлиги бериш каби масалалар ётибди. Бу масалаларнинг моҳиятини англаш учун билиш керакки, бор ёғи ўн йилча аввал Туркияда курд миллати борлиги тан олинмасди, Турк тилидан бошқа тил ишлатиш мумкин эмасди.
Ҳозир Шимолий Ироқда америкаликларнинг ёрдами билан сал кам мустақил Курдистон мухтор ўлкаси тузилди. Бу ўлка Туркияда курдлар кўпчлик бўлиб яшайдиган вилоятларга катта таъсир ўтказмоқда. Туркиядан мустақил бўлишни истаган курдларнинг Шимолий Ироқда армия деса ҳам бўладиган яширин отрядлари бор. Туркия армияси уларнинг исёнинг бостиролмай қолмоқда.
Бундай шароитда, Туркия ҳукумати ва ҳокимиятдаги АТП партиясининг курдларга бироз эркинлик бериш ва уларни қуролли жангдан узоқроқ тутиш учун демократик йўллар танлаётгани тўғри. Аммо, курдарнинг асл мақсади Эрон, Туркия ва Ироқ ҳудудларида курдлар яшайдиган ўлкаларни бирлаштириб, мустақил Курдистон давлати тузиш ҳаёли эканлигини ҳисобга олса, ҳозирги “демократик перспектива” Туркиянинг парчаланишини тезлаштириш мумкин. Шу сабабдан, мухолифатдаги Миллиётчи Ҳаракат Партияси ва Жумҳурият Халқ Партияси “демократик перспективага” қарши чиқмоқдалар.