03 October 2009
14:41 - Белорусия ҳам Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучларига қўшилди, Ўзбекистон якка ўзи қолди
Русларнинг “Интерфакс” агентлигининг хабарига кўра, кеча Белорусия Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг (КХШТнинг) саммитида шу йил июнь ойида Москвада тузишга қарор қилинган Тезкор Ҳаракат Коллектив Кучларига (ТҲКК) кеч бўлса ҳам киришга розилик билдирибди.

Маълумки, Москвадаги ўша саммитга Белорусия президенти Лукашенко келмагани сабабли, Белорусия ТХККга кирмаган бўлса, саммита қатнашган Ўзбекистон президенти Ислом Карим эътирозларини аниқ билдирмасдан ТҲКК тузиш шартномасини имзоламаган эди. Энди Белорусия ТҲККга кирди, Ўзбекистон якка ўзи қолди.

Хўш, Ўзбекистон бу ёғига нима қилади? Тахмин қилиш мумкинки, Ислом Карим бироз тихирлик қилгандек бўлади ва сўнгра Лукашенко каби бош эгиб бориб, ТҲККга қўшилади.

Шу билан русларнинг ТҲККни баҳона қилиб, Қирғизистонда ўз ҳарбий базаларини яратишига билдирилаётган Ўзбекистоннинг эътирози ҳам ўз-ўзидан йўқолади.

“Бирлик” Партияси бундай базанинг яратилишига қарши баёнот тайёрлаётгани, унинг лойиҳаси шу кунларда партиянинг Фарғона водийси фаоллари мажлисида тасдиқлангани ҳақида хабар бергандик. “Бирлик” бу йўналишда нималар қила олишини келажак кўрсатади.