03 October 2009
01:20 -
Олимпиада Комитети Обаманинг юзига оёқ босди ва Остап Бендернинг севган шаҳрига афзаллик берди
АҚШ президенти Барака Обама 2016 йил ёзги Олимпиада ўйинлари ўтказиш ҳуқуқини Чикагога олиб беришга мақсадида Халқаро Олимпиада Комитетининг Копенгагенда ўтаётган мажлисига махсус келишига қарамасдан, кейинги Олимпиада ўйинлари ўтказиш Рио-де-Жанейрога насиб бўлди. Дунё хабар агентликлари ҳозиргина ХОК шундай қарор қабул қилганини билдиришди.
Шундай қилиб, бир неча кун аввал Копенгагенга келган ва катта тамошасифат тадбирлар ўтказган машҳур футболист Пеле агитация масаласида АҚШ устидан ғалаба қозонди.
Остап Бендернинг руҳи ҳам ўзининг орзуси бўлган шаҳарнинг бу ғалабасидан хурсанд бўлгандир.