19 September 2009
01:05 - Немис ҳаваскорининг жасади Чимён тоғлари орасидан топилди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, вазирлик ходимлари Тошкент атрофидаги Чимён тоғ бағирларидан немис спортчи-учувчиси (дельтапланерчи) Рональд Гейгернинг жасадини топишган. У 13 сентябрь куни дальтапланда учганча ғойиб бўлганди.

Фавқулодда вазиятлар ходимларига хабар қилмасдан ва улардан мустақил равишда, маҳаллий фуқаролар ҳам немис спортчисини қидиришган, лекин жасадни топиша олмаган экан.