11 September 2009
21:29 -
Дилмурод Саййидга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди апеллация судлов ҳайъати “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидга нисбатан ЖИБ Тойлоқ тумани судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида Ажрим чиқарди. Аввалги хабарларимизда ҳам суднинг ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришга уринаётгани, унинг аввалбошдан ҳаракатлари жараённи имим-жимида ўтказишга қаратилганини таъкидлагандик. Журналистнинг ҳимоячиси Руҳиддин Комиловга кўра, кутилган натижа бўлди. Энди ҳимоячилар Олий суднинг тегишли инстанцияларига шикоят қилишади.