11 September 2009
03:18 - Ўзбекнинг боласи тугул ўзида ҳам ҳуқуқ йўқ, лекин бу борада тадбирбозлик мўл
Бугун Ўзбекистон Парламентининг қуйи палатаси матбуот хизмати бола ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий-норматив асосларига бағишланган йирик анжуман ўтказилгани ҳақида хабар тарқатди. Унда таъкидланишича, тадбирга БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг мамлакатдаги ваколатхонаси бош-қош бўлибди.

Қуйи палатанинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси (раиси Акмал Саидов) томонидан ташкил этилган семинарда ҳукумат органлари, халқаро ташкилотлар ходимлари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этибди. Унда ҳукуматнинг бола ҳуқуқини тўла кафолатлагани, бу борада мамлакатда бирорта муаммо йўқлиги қайд қилинибди.