11 September 2009
00:40 - Корейс банки Ўзбекистонда ўз бўлимини очмоқчи
Жанубий Корея молия тизимида ўзига хос нуфузга эга бўлган “Шинхан банк” мамлакатимизда ҳам ўз филиалини очадиган бўлибди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда. Дунё бўйича бу банкнинг хизматидан фойдаланувчи бир неча юзлаб компаниядан ташқари 15,8 миллион кишидан кўпроқ мижоз бор экан.

Мамлакатимизда 2001 йилдан бери асосан таълим грантлари бериш бўйича фаолият юритиб келган мазкур молиявий муассаса 270 нафар талабамизнинг ўқиш харажатларини ўз зиммасига олган.