29 August 2009
13:25 - Россиядаги фашизм шу даражага чиқишига Путин ҳам катта ҳисса қўшди
Санкт-Петербург шаҳар прокуратурасининг тергов комитети рус фашистлари томонидан 2009 йил 14 февраль куни калтакланган икки рус бўлмаган Тагир Керимов ва Сулейман Рамазановларнинг иши бўйича суд экспертиза марказларининг бирига мурожат қилган экан, дейилади newsru.com сайтидаги хабарда.

Экспертлардан рус фашистлари юқорида номи тилга олинган икки одамни калтаклаш вақтида бақириб айтган сўзларида миллий ғараз (ксенофобия) борми ёки йўқми деган саволга жавоб сўралган. Экспертизага рус фашистлари бақирган қуйидаги каби сўзлар берилган экан:

"Россия для русских!" (Россия руслар учун), "Убивай хача, мочи хача!" (Хачаларни ўлдир, хачаларни тинчит), "Бей черных, бей хачей!" (Қораларни ур, хачаларни ур).

Экспертиза марказининг эксперти Елена Кирюхинанинг хулосаси бўйича, бу сўзларда ҳеч қандай миллатчилик ёки миллий ғараз йўқ эмиш. Унинг фикрича, “Россия руслар учун” деган иборада хеч қандай миллатчилик йўқ, "Убивай хача, мочи хача!" (Хачаларни ўлдир, хачаларни тинчит) иборалари эса кинояли ва жиддий бўлмаган тарзда ҳам ишлатилиши мумкин экан.

Путин хокимият тепасига келгандан бери Россияда миллатчилар ва фашистлар фаолияти кучайганини хеч ким инкор этолмаса керак. Ўзбекистонга Россияда ўлдирилган ўнлаб мардикорларнинг тобути келмоқда, уларнинг катта қисми рус миллатчилари тарафидан ўлдирилган.

Бу борада “Бирлик” Партиясининг фикрини яна бир марта қайтаришдан фойда бор: “Бизга нодемократик Россия эмас, демократик Россия дўст бўлади”.