28 August 2009
02:25 -
АҚШнинг мамлакатимиздаги янги консули журналистларга гап берди

У энди Тошкентдаги элчихонада консулликни бошқаради. Испания, Сальвадор ва Венгрияда фаолият олиб борган жаноб Мика кейинги уч йилда мамлакатлараро борди-келдиларни тартибга солади.
Журналистларнинг саволларидан кўринишича, АҚШ элчихонаси консуллик бўлими фаолиятидан кўпчилик норози. Бу кайфиятга жавобан янги консул ҳамманинг кўнглини бирданига олиб бўлмаслиги ҳамда у бундан кейин ҳам бошқа ҳамкасблари қатори қонун ва тартибларга қаътий амал қилишини таъкидлади, дейди мухбиримиз.