19 August 2009
21:08 -
Боғдодда кетма-кет уюштирилган портлашларда 75 киши ўлди, 300 дан ортиқ ярадор бор
Reuters агентлигининг хабарларига кўра, бугун Ироқнинг пойтахтида кетма кет камида 6 та бомба ва миномётлар отилган миналарнинг портлаши натижасида 75 киш ўлган, 300 ортиқ одам яраланган. Ўлганларнинг сони ҳали ортишини тахмин қилиш мумкин.
Маълумки, июнь ойида АҚШ ўз қўшинларини Ироқнинг шаҳарларидан олиб чиқиб кетган ва хавфсизлик ишлари Ироқнинг ҳарбий структураларига топширилган эди.
Бугун Боғдоднинг марказида, Яшил зона деб билинган энг яхши қўриқланувчи зонада ёки шу зонага яқин жойларда бундай қонли ҳужумларнинг уюштирилиши Ироқ кучларининг имкониятлари тўғрисида шубҳалар уйғотади.
Бомбали автомашиналар Ироқ парламенти, Ташқи ишлар ва Молия вазирликлари биноларига яқин жойларда портлатилган. Бу биноларнинг фақат деразалари синган, лекин портлаш бўлган нуқтанинг атрофи вайроналарга айланган, шу ердан тасодифан ўтаётган одамлар ҳалок бўлган.
Боғдоддаги хавфсизлик кучларининг матбуот вакили генерал-майор Қосим ал-Муссавининг айтишича, яна бир нечта портлашнинг олди олинган, Ал-Қоида аъзолари қўлга туширилган.