19 August 2009
13:00 -
Жиззахда катта ёнғин, аммо матбуотнинг оғзига қулф урилган
Бундан икки кун муқаддам Жиззах вилоятининг Дўстлик ва Арнасой туманлари ҳудудидан ўтувчи Тошкент- Бухоро газ қувурида йирик ёнғин келиб чиқди. Қарийб 5-6 соат давом этган ёнғин доми бутун вилоят бўйлаб кўриниб турди. Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари 50 километр узоқликдаги вилоят марказидан туриб кузатган мазкур ёнғинни Ғаллаоролдаги газ тармоғи бекитилганидан сўнггина ўчиришга муваффақ бўлишди. Мазкур йирик ҳодиса ҳақида ҳам матбуотда одатий сокинлик ҳукм сурди.