19 August 2009
12:48 -
Хориждан Хоразмга 40 минг бош наслдор жўжа келтирилибди
Хоразм вилоятида чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан бири – паррандачиликни ривожлантириш орқали аҳолини парҳез гўшт ва тухум маҳсулотлари билан таъминлашни кўпайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда, дейилади ЎзАнинг хабарида.
«Хонқапаррандачилик» масъулияти чекланган жамияти вилоятда мазкур соҳага ихтисослашган йирик ишлаб чиқариш субъектларидан биридир. Бу ерда «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг вилоят филиалидан олинган кредит ҳисобига замонавий технологиялар келтирилиб, товуқ кўпайтириш йўлга қўйилди. Айни пайтда мазкур фермада юз мингдан ортиқ товуқ парвариш қилинмоқда.
– Ўтган йили хориждан 40 минг бош наслдор жўжа келтирдик, – дейди корхона раҳбари Давлат Аминов. – Ҳозир истеъмолчиларга ойига 1,5 миллион донадан ортиқ тухум етказиб бермоқдамиз. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида корхонамиз қошида ташкил қилинган дўконда пластик карточка орқали савдо хизмати кўрсатилмоқда.