19 August 2009
12:20 - Немисларнинг газетаси Кавказ террористларига янги нишон кўрсатди – Сочи олимпиадаси
Германиянинг таниқли газеталаридан Frankfurter Rundschau ўзи билиб-билмас Кавказ террористларига 2014 йилда қишки Олимпиада ўтадиган Сочини терорист ҳужумлар учун нишон қилиб кўрсатди.

Табиий, газетанинг асл мақсади бу эмасди. Том тескариси - Олимпиаданининг хавфсизлиги ҳақида қайғуриш. Россия таркибидаги Ингушистон ва бошқа Шимолий Кавказ жумҳуриятларида куч ишлатишга асосланган воқеалар жуда кўпаймоқда. Ишлар шундаё кетаверса, Москва яқинда бу минтақада назоратни қўлидан чиқариб юбориши мумкин.

Ингушистондаги охирги теракт кўрсатдики, ҳатто бош миршабхонада ишлайдиганларнинг ҳам хавфсизлиги таъминланмаган. Бу ердан Сочигача 400 км. Олимпиаданинг хавфсизлигини таъминлаш учун Россия қишки ўйинларни бошқа жойга кўчириш масаласини ўйлаб кўриши керак, дейилади немисларнинг газетасида.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Кавказдаги террорист гуруҳлар энди тўғридан-тўғри Сочидаги Олимпиада объекталарини нишонга оладиган террористик ҳужумлар устида ўйлашга бошлашади, мабода ҳалигача ўйлашмаган бўлишса.

Нима бўлганда ҳам, бу мақоладан кейин Россия раҳбарларининг ҳам пайтавасига қурт тушади. Чунки хавфсизлик масаласини баҳона қилиб, Ғарб мамлакатларининг спортчилари Сочи Олимпиадасига келишдан воз кечишлари мумкин. Воз кечувчиларнинг соони кўпайса, бу – феълан Олимпиадани бойкот қилиш билан баробар бўлади.