19 August 2009
10:45 -
Нарпайлик исёнкор аёл яна режимга норозилигини ифода қилмоқчи
Аввал Навоий вилоятининг Нарпай тумани Оқтош шаҳрида яшовчи фуқаро, “Машинист Ўлжаев” фермер хўжалиги собиқ раҳбари Ҳалима Ўлжаеванинг туман ҳокимлиги олдида ўзига ўт қўйиб, чалажон ҳолда шифохонага етказилгани ҳақида хабар қилгандик. Танасининг 35 фоизи куйган бу жафокаш аёлни туман ҳокимлиги ва прокуратураси савдойига чиқаришди. Фермер хўжалиги ери тортиб олингач, амалга оширилган протест воқеаси оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди ва унга туманнинг сув чиқмайдиган, экинлар учун нобоп ерларидан ер таклиф этилди.
Қарийб икки ойлик муолажалардан сўнг оёққа турган аёл энди вилоят ҳокимлиги биноси олдида намойиш ўтказмоқчи.
- Токи адолат тикланмас, президентнинг оптималлаштириш ҳақидаги фармойиши туфайли тортиб олинган ерим қайтарилмас экан, ўзимга ўт қўяман, деяман, - дейди аёл. – Ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларидан истагим, менинг бу протестимни ОАВ орқали ёритинглар, одамлар ҳақиқат учун курашиш мумкинлигини билсин.