18 August 2009
11:54 - Гуржистон МДҲдан чиқиш жараёнини тамомлади
Гуржистон ҳукумати МДҲдан чиқиш жараёнини 2008 йил 12 августда бошлаган эди. Михаил Саакашвиининг ташаббуси билан мамлакат парламенти 14 августда керакли қарорни чиқарди ва Гуржистон ташқи ишлар вазирлиги махсус нота билан МДҲнинг Ижроия Комитетига ўз мамлакатининг қарорини билдирди.

МДҲнинг Низомига кўра, бу ташкилотдан чиқиш 12 ой вақт олади, дейди бу хусусда Гуржистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Давид Джалагания. Демак, 2009 йил 18 августдан бошлаб Гуржистон расман МДҲ аъзоси эмас.