18 August 2009
02:21 -
Абдурашид Дўстимнинг Афғонистонга қайтиши америкаликларга ёқмаган
Кеча шимолий Афғонистондаги ўзбекларнинг лидери Абдурашид Дўстимнинг Туркиядаги сургундан қайтиб келганини Reuters агентлигининг хабарига асосланиб билдиргандик. Reuters агентлигининг хабаридаги бир тафсилот мухбиримизнинг диққатида четда қолибди. Бу - ўзбеклар учун етарлича муҳим тафсилот бўлгани учун, у мавзуга яна қайтмоқдамиз.
Гап шундаки, Абдурашид Дўстимнинг Афғонистонга қайтиши АҚШ расмийларига унчалик ёқмаган экан. Хабарда шундай дейилади: “АҚШ зиддиятли шахс бўлган Дўстимнинг келажакдаги ролидан ташвишда эканлигини очиқча ифода этди. Дўстим - ички фракцион урушларга аралашган одам, бунинг устига инсон ҳуқуқларини бузишда айбланган.”
Ҳамид Карзай раҳбарлигидаги Афғонистон ҳукумати асосан АҚШнинг ёрдами билан оёқда эканлиги, ва айни замонда, АҚШнинг Абдурашид Дўстим шахсига салбий муносабати – унинг келажаги осон бўлмаслигини яна бир марта кўрсатмоқда. Бундай шароитда ўзбек генерали “дарахтининг шохида эмас, баргида” ҳам юра олишини кўрсатадиган даражада сиёсий маҳоратли бўлиши керак. Акс ҳолда, унинг ҳар қандай мағлубияти - ўзбекларнинг ҳам мағлубияти эканлигидан келиб чиқсак, Афғонистондаги ўзбекларга қийин бўлади.
Хуллас, Абдурашид Дўстимни илгарида мураккаб муаммолар кутмоқда, демак, аввалги хабаримизда ҳам айтилганидек, Абдурашид Дўстим жуда тажрибали маслаҳатчиларга эга бўлиши, Афғонистон ичидаги ўзбеклар ва дунёдаги ўзбек диаспораси уни қўллаб-қувватлаши керак.