17 August 2009
16:09 -
Ингушистонда яна теракт: камида 18 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони ундан ҳам кўп
Ингушистон ва Доғистондан келаётган хабарлар ҳақиқий уруш хабарларнини эслатади. Кавказ секин-аста Москванинг назоратидан чиқиб кетаётгандек кўринади.
Доғистонда ички ишлар вазирини ҳам портлатиб юборишди, Ингушистоннинг президенти ўзига қарши уюштирилган ҳужумдан тасодифан соғ қолди ва яқиндагина Москвадаги касалхонадан чиқди, аммо ҳалигача ўз вазифасини бажаришга киришмади. Президент вазифасини ҳали ҳам вақтинча Рашид Гайсанов бажармоқда.
Бугун эса Ингушистон пойтахти Назранда навбатдаги террористик ҳужум содир бўлди.
Бир неча соат олдин Ички ишлар вазирлиги биноси олдида, баъзи хабарларга кўра вазирлик ҳовлиси ичида, бомбалар билан тўлатилган Газел автомашинаси портлатилди. Унинг ҳайдовчиси автомобилни ўзи билан бирга портлатгани тахмин қилинмоқда. Шу дақиқаларгача 18 киши ҳалок бўлгани, 25 дан кўп одам яралангани билдирилмоқда. Яраланганлардан тахминан 10 киши оғир аҳволда. Демак, ўлганлар сони яна ортади.
Рашид Гайсанов Ингушистонда 17-19 август кунларини мотам деб эълон қилди, Россия президенти Медведев ингуш халқига таъзия билдириш билан биргаликда, Ингушистон Ички ишлар вазирлигида тартиб ўргатишни Россия ички ишлар вазири Рашид Нургалиевга топширди. Агар Нургалиев бирон нарса қилолса эди, олдинроқ қилган бўларди.