17 August 2009
11:40 -
Афғонистон президенти телебахсларда иштирок этди, бизнинг Ислом Каримга ўрнак бўлсин
Пайшанба куни бўладиган президент сайлови арафасида жонли эфирда ўтказилган телебахсларда жорийдаги президент Ҳамид Карзай ҳам иштирок этди, деб хабар беради ВВС. Кразай билан бирга яна икки номзод телеэкранларга чиқишган. Булар - мустақил номзод, парламент депутати Ашраф Ғани ва собиқ молия вазири Рамазон Башардўст. Бошқа бир номзод, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулло Абуллоҳ телебахсга келмаган.
Ўтган ойдаги телебахсларда иштирок этмаган Ҳамид Карзай қаттиқ танқид қилинган эди. Демак, Афғонистонда танқиднинг кучи ҳам бор.
Афғонистондаги вазият ҳаммага маълум. Мамлакат қонли уруш ичида. Шундай бўлса ҳам президент сайлови етарлича демократик руҳда ўтказилмоқда.
Қўшнимиз билан солиштириб, Ўзбекистонда демократик жараёнлар нақадар орқада эканлигини кўриш мумкин. Мустақиллик йилларида ўтказилган президент сайловларининг биронтасида Ислом Карим телебхс уюштиришга журъат этолмади. Демократик жараёнлар ҳеч олдинга кетмаётгани сабабли мамлакатимизнинг иқтисодий аҳволи ҳам ночор аҳволда. Яқинда Афғонистон ҳам биздан олдинга чиқиб кетса, ҳайрон бўлмаслик керак.