16 August 2009
19:37 - Шимолий Корея АҚШ билан Жанубий Кореяни “ер юзидан йўқ қилмоқчи”
Корея Жумҳурияти (Жанубий Корея) дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири бўлишининг асосий сабаби – унинг демократик эканлигидир. Шимолий Корея (Корея Халқ Демократик Жумҳурияти) эса дунёнинг энг қолоқ мамлакатларидан бири, бунинг сабаби ҳам ҳаммага маълум – бу ерда коммунистик диктатаура ҳукмрон.

Жанубий Кореянинг АҚШ билан яқиндан алоқалари ҳам маълум, ҳарбий соҳада ҳам. Душанба куни АҚШ ва Жанубий Корея биргаликда ҳарбий машғулотлар болашмоқчи. Бундан дарғазаб бўлган Шимолий Корея расмийлари “АҚШ билан Жанубий Кореяни ер юзидан йўқ қилиб ташлашга” тайёр эканликларини билдиришган.

Reuters агенлигининг маълумотларига кщра, АҚШнинг Жанубий Кореяда 28,5 минг аскари бор. Жанубий Кореянинг армиясида 670 минг, Шимолий Корея армиясида 1,2 млн аскар бор. Бу кунда армияларнинг кучи аскарларнинг сони билан ўлчанмаса ҳам Шимолий Кореянинг армияси дунёга маълум маънода хавф солади, аммо, табиий, Жанубий Корея билан АҚШни йўқ қиладиган даражада эмас.

Шу сабабли Шимолий Кореянинг дўқ-пўписаларини “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг раҳбари, 53-54 лақабли Салай Мадамин “Мана Милий Қутқариш Комитети туздик, яқинда Каримовнинг кунини кўрсатамиз” деб Интернет сайтларда бонг уриб юришига ўхшган нарса.