14 August 2009
20:52 -
Россиянинг таниқли мусулмон уламоси орден билан тақдирланди, сабаб – режимга яқинлиги ва яқинлашаётган юбилейи
Рус оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, таниқли Ислом уламоси, Муфтилар кенгаши раиси, Россиянинг Европа қисми мусулмонлар бошқармаси раҳбари Равил Гайнутдин тўртинчи даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан мукофотланган. Президент Дмитрий Медведов шундай фармонга қўл қўйгани Кремлнинг сайтида билдирилибди.
Шу йил 25 августда 50 ёшга тўладиган Равил Гайнутдин халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш борасида қилган хизматлари учун орден билан тақдирлангани айтилади, аммо ҳамма тушунади-ки, бу - кўзга кўринган шахсларнинг ҳукуматга яқинлик даражасини уруғулаш учун қилинадиган одатдаги жестдир.