12 August 2009
19:53 -
Украина Дмитирий Медведевга шапалоқ билан жавоб берди
Кеча Россия президенти Дмитирий Медведев Украинадаги ҳамкасби Виктор Юшченкога мактуб йўллаб, Украинанинг ҳозирги раҳбарияти ва шахсан президентини Россия-Украина муносабатлари ёмонлаштиришда айблаган ва ҳозирча Украинага янги элчи юбормаслик қароринини билдирганди.
Юшченкодан бу мактубга ҳеч қандай жавоб бўлмади. Аммо, бугун Юшченко раҳбарлик қиладиган “Бизнинг Украина” партиясининг Сиёсий Кенгаши раиси Вера Ульянченко расмий баёнот тарқатиб, Россия президентининг ҳамма иддаоларини рад этди ва ҳамма айб “эски империалистик амбицияларидан воз кечолмаётган ёш рус раҳбариятидадир” деб тўпни Россия томонга отди.
Россия президентининг мактубига жавоб руҳидаги биринчи расмий баёнот иккинчи ёки учинчи даражали сиёсатчидан келиши ва жавобда ҳозирги Россия раҳбарияти “ёш” деб баҳоланиши – Юшченконинг Медведевга шапалоғидан бошқа нарса эмас. Энди Россия-Украина муносабабтлари яна ҳам оловланишини кутиш керак.