12 August 2009
19:25 -
Москванинг Чеченистондаги қўғирчоқлари ҳақиқий мустақиллик курашчилари билан бир масалада келишишди
Рус оммавий ахборот воситаларида тарқатилган хабарга кўра, Чеченистоннинг Россия томонидан тан олинмаган қочқиндаги ҳукуматининг вакили Аҳмад Закаев билан Чеченистоннинг Кремль қўлидаги қўғрчоқ ҳокимияти вакили, парламент раиси Дукваха Абдураҳмонов ўртасида музокаралар олиб борилган ва ниҳоят улар Жаҳон чеченлар конгресси ўтказишга келишишган. Музокаралар Аҳмад Закаев яшаётган Лондонда бўлиб ўтган.
Маълумки, бу – чечен лидерларининг иккинчи учрашуви. Лекин, ҳозирги келишув қанчалик жиддий эканлигини баҳолаш қийин. Чунки, томонлар умумий фикрга келишлари мумкин эмас. Демак, ҳозирча, музокаралардан ҳам кўпроқ қандайдир ўйинлар олиб борилаётганини гапириш керак, холос.