15 April 2024
12:41 -
Лидер деган шарафли мақомни оқлаган буюк шахс - Абдураҳим Пўлат вафот этди
Ўзбекистон демократик мухолифат кучлари учун оғир йўқотиш, ўзбек мухолифатининг энг таниқли фидойиси, Лидери деган шарафли мақомни оқлаган буюк шахс - Абдураҳим Пўлат вафот этди.
Бугун, 15 апрел 2024 йили, Бирлик Халқ Ҳаракати ва Бирлик партияси раиси, техника фанлар доктори, профессор Абдураҳим Пўлат, АҚШнинг Вашингтон шаҳрида, 77 ёшда, оғир хасталиклардан сўнг вафот этди.
У 80 йилларни охиридан бошлаб муваффақиятли илмий ишларини ва истиқболли карьерасини ташлаб халқимизни коммунистик тузим зулмидан озод қилишга, ўзбек халқини мустақиллиги учун курашга бел боғлади.
Бу кураш жуда машшақатли кечди чунки ўзбек халқи тарихида халқимиз партия ва ҳаракатларга бирлашиб очиқ сиёсий курашга тортилмаган эди.
Совет КГБси ва амалдаги коммунистик ҳукумат, давлатни куч ишлатар тизилмаларини ишга солиб халққа душманлик қилди яъни шундай сиёсий кучни ҳар хил зўравонлик усуллари билан: баъзи лидерларни жисмонан йўқ қилиш, баъзиларини эса сотиб олиш орқали бу кучни бўлиб ташлаб заифлаштиришга эришди.
Аммо бўлинишига қарамай Абдураҳим Пўлат ўзининг принципиаллиги, сотилмас метин иродаси ва теран ақли билан мухолифатни ҳақиқий лидерига айланди. Бирлик халқ ҳаракати эса қисқа вақтда халқимиз ишонган кучли сиёсий кучга айланди.
У шунингдек коммунистик бошқарув билан бирга ўзимиздан чиққан сотқинлар билан ҳам муросасиз кураш олиб борди.
Бу йўлда кўп азиятлар чекди. Уни сотиб олишга кучи етмаган коммунист И. Каримов ўзининг жосусларини жўнатиб уни ўлдиришга ҳаракат қилди. Шундан сўнг Абдураҳим Пўлат ватанни тарк этиб ҳижрат қилишга мажбур бўлди ва Ўзбекистонда демократия учун курашини аввал Туркияда, кейин АҚШда давом эттирди.
Бир ярим йил аввал Абдураҳим Пўлат оғир касал бўлди ва бош мияси операция қилинди. Бу ўша аввал унга уюштирилган суюқасд асоратлари эди. Операция мувффақиятли ўтганига қарамай Абдураҳим Пўлат тўлиқ тикланиб кета олмади ва кексайиб қолган Абдирахим ака ўлимга таслим бўлди...
Аммо Абдураҳим Пўлат бошлаган кураш давом этаверади. Чунки унинг издошлари минглаб шогирдлари уни изидан кетмоқдалар. Кураш давом этаверади, чунки диктаторлар ҳамон бошқарувда.
Абдураҳим Пўлат орзу қилган демократия ва эркинликлар Ўзбекистонда ҳамон йўқ. Ўзбекистон ривожланган давлат бўлиши учун Ўзбекистонда эркин фаолият олиб борадиган демократик мухолифат бўлиши шарт, бу мухолифат сайловларда қатнашиши шарт ва парламентда ўз вакиллари бўлиши шарт, деб ҳисоблар эди Абдураҳим Пўлат. Бундан ташқари Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўлмас экан бу давлат диктатурага айланади ва коррупция ботқоғида чўкиб тамом бўлади, деб ҳисоблар эди Абдураҳим Пўлат. Биз ишонамиз, Абдураҳим Пўлат орзу қилган демократия вақти келиб Ўзбекистонда қурилади ва диктатура йўқ бўлиб, диктаторлар халқ олдида жавоб беришади, Абдураҳим Пўлат каби инсонларнинг тарихий хизматлари тан олинади.
Алвидо дўстимиз. Аллоҳ Сизни ўз раҳматига олсин ва жойингизни жаннатдан қилсин.
Бир гуруҳ сафдошлари:
Пўлат Охунов, Анвар Ўсмонов, Шухрат Исматуллаев, Махмуд Инаков, Лутфи Йўлдошева, Акбарали Ориф, Зулфикор Мирзакулов, Исроил Ризаев, Нурмуҳаммад Азизов, Мусажон Бобожонов, Шакир Мўминжанов, Араббой Қодиров, Гулноз Мамарасулова, Зохиджон Зокиров, Бекзод Маллаев ва бошқалар…