26 April 2023
19:55 -
Россия ўлим остонасида:Алексей Навалнийга нисбатан терроризм бўйича иш очилибди

Россиянинг Владимир вилоятидаги «ИК-2»да жазо муддатини ўтаётган Алексей Навалний ўзига қарши терроризм моддаси бўйича янги жиноий иш очилганини бугун, 26 апрелда айтибди.
Мана унинг сўзлари: “Менга терроризм бўйича янги иш қўзғатилганини ва бу борада ҳарбий суд ҳукм чиқаришини терговчи билдирди”.
Ҳақиқатда, дейди “Ҳаракат” мухбири, Владимир Путин Россиянинг ўлими олдидан ақлдан озганга ўхшайди. Аммо, у Навальнийга қарши ишни очишга ва тамомлашга улгурмайди, ўлади.