26 April 2023
07:28 -
Юсуф Жума: ЙЎҚ ЖОЙГА ЖОН ЭКИБ, УНДИРГАН ТАНГРИМ…

Дард айтдим. дардимни англамадилар.
Ахир бу дод, бу дард она юртники,
Водариғ, инграсам, инграмадилар.
Ҳайвон бўлсалар ҳам шу ерликларку?!
Демасман, сайрасам, сайрамадилар.
Тилимда - булбулча сўйлаган эдим,
Нечун тилларида ҳанграмадилар?!
2023 йил, 25 апрель.
* * * * *
Бошингга тун экиб, ўстирган Тангрим.
Юзингга кун экиб, ўстирган Тангрим.
Бошдан - оёғингга бол эккан, етмай -
Хундирман, хун экиб, ўстирган Тангрим.
Менинг диним - сенинг узун бўйингдир,
Бўйингга дин экиб, ўстирган Тангрим.
Чинакам чин - ҳикмат - Тангрининг тили,
Тилимга чин экиб, ўстирган Тангрим.
Йўқ оғзинг, йўқ белинг - Юсуф жонидир,
Йўқ жойга жон экиб, ўстирган Тангрим.
2023 йил, 25 апрель.