21 April 2023
23:13 - Юсуф Жума жаноб Мирзиёевга: БУ КУНЛАР УЛУҒ КУЛТЕГИН БИТИКЛАРИНИ ЎҚИЙДИГАН, УҚАДИГАН ВА ШУ ЙЎСИНДА ЯШАШ ШАРТ БЎЛГАН КУНЛАР…
Сизнинг китоб ўқишинггизни биламан.
Энг бурун ўзинггиз ўқинг, уқинг, ўзинггизни шу ўзакда ўзгартиринг - она юрт учун. Шундан келиб чиқиб, Хитой билан алоқани қайта кўриб чиқинг. Тегранггиздаги вазирбаччалар ўқисин. Улар уч - тўрт соқовча тилларни билишади, ўзбек тилини чала - чулпа билгандай, четда ўқишган, ғирт саводсизлар - на юртда, на четда номус ўргатилади…

Номусли бошдан - оёқ бош бўлади.
Номуссиз бошдан - оёқ қориндир…

Номус бизнинг тарихда, Култегин битикларида, Ўғизхон,Темурхон, Бобурхонлар битикларида….
Бизнинг шонли тарихдан ўрганиб, шонсиз эллар шонли бўлдилар.

Биз шонли ўтмишимизни ўрганмай, шонсиз қулу чўрига айландик. Хитойу ўрис бизга ўргатармиш…
Хитойу ўрисга тилло конларини текин бериб, уларнинг сарқитига кўнган элга Тангрининг қарғиши ёғмоқда…

Четдаги улуғ дўстларимдан бири билан анча
йиллар бурун Култегин битикларидан гаплашдик.
Инсониниятнинг энг улуғларидан бири (эси билан)
бўлган дўстим Култегин тўғрисида узоқ йиллардан
буён мен билан сўйлашиб келаётгандай тез тушунди.
Эсизки,мен умрим бўйи ўз элимнинг энг улуғлари ичидан биронта шундоқ зотни топмадим. Уч - тўрти бор эди, чала - ярим, ичиб - сичиб ўтиб кетдилар.

Оламда саноқли бўлган эси бутун ва дунёнинг яхши
томонини бошқариб келаётган зотларнинг бари
тарихдан сўйлашиб тил чиқарганлар, тарихни ҳижжалаб ўқишни ўрганганлар…

Мактабларда Култегин битикларини ўқитишга буюринг.

Марказий Осиё аталмиш она Туркистондаги
тўртта сотқин ҳамкасбларинггизга ўқиттиринг -
Култегин битикларини, Путин билан Сининг кетини
камроқ яласинлар.

М.О. НИ ҚУТҚАРУВЧИ ЯГОНА КУЧ - М.О.НИНГ БИРЛИГИ!!!

На ўрис, на Хитой. Бари бизнинг азалий душманларимиз.
Икки террорчи - Путин билан Си М.О.ни биргаликда емирмоқдалар. М.О. эллари уйғур қондошларимиз ҳолига
тушмоқдалар. Емхўр сотқин Имомали Хитойнинг ҳарбий базасини Тожикистонга келтирди, Туркистон ерларини
Хитойга берди, қирғиз сотқинлари ҳам…

Сизнингча, Хитой Ўзбекистонда қашшоқликни
тугатармиш, барча бойликлар ўрис билан Хитойга бўлиб,
текин берилган бўлса, қашшоқлик қайдан тугатилсин?!…

Бир қоп бўққа қиммат қоғозларга она юртни сотманглар.

ДУНЁНИНГ ҲОЗИРГИ ЎЗГАРИШЛАРИДАН ЭНГ КЎП ЮТҚАЗАДИГАН - М.О.

Сизнинг ўзгаришинггизга ишонмайман.
Онанггизнинг арвоҳлари ардоғига Акромийларни
озод этинг деб такрор - такрор ўтиндим.
Онанггизнинг арвоҳини чирқиратдинггиз, энг даҳшатлиси ўзинггизнинг зиённинггизга йўл тутдинггиз…
Нима ҳам дердим…

Сиз бир нарсадан қўрқинг:

СИЗНИНГ БАРЧА ФОЖЕАЛАРИНГГИЗ - СИЗНИНГ
ЮРИТАЁТГАН НОТЎҒРИ СИЁСАТИНГГИЗДА ЙИҒИЛАЯПТИ…. узоқ ўйланг…ЎЙЛАШ ЕТАРЛИ ЭМАС, ТЎҒРИ ЎЙЛАШ ЕТАРЛИ! - деган сўзимни барча учун такрорлаб тураман.