Kun.uz Интернет нашри хабар беришича, ўтган куни бўлиб ўтган қандайдир йиғилишда Шавкат Мирзиё маҳаллаларга берилаётган маблағларни ортиб бораётгани билан мақтаниб, халқдан келаётган таклифларга эътиборни кучайтириш ҳақида буйруқ берибди.
Эй, ўртоқ коммунист-президент, биз коммунистик эмас, бозор иқтисодига асосланган давлатмиз. Бундай давлатлард халқ ҳам, маҳаллалар ҳам, ўзларини ўзлари боқадилар. Тўғри, маҳаллаларда давлат идоралари, ҳатто корхоналари қурилиши мумкин. Уларни яратиш, бунинг учун маблағлар бериш давлатнинг иши. Шавкат Мирзиёнинг нутқлари масхрабозликадн бошқа нарса эмаслиги шу мисолданоқ кўриниб турибди.
Халқдан келаётган таклифларга эътиборни кучайтириш ҳақидаги буйруқ ҳқида нима деймиз? Нима ҳам дердик, бу ҳам Шавкат Мирзиёнинг оддий масхарабоз эканлигининг яна бир исботидр.
Эй, ўртоқ коммунист-диктатор Шавкат Мирзиё, қашшоқликда яшаётган маҳалла фуқароларидан фақат ойликларни ошириш, ҳамма ерда нархларни тушириш, халқни ҳозирги оч-ялонғочликдан чиқариш ҳақида бўлади. Буни ўзингиз ҳам биласиз, халқни ҳароб аҳволдан чиқариш ҳақида ўйланг.
Яна бир нарсани билиб олингки, 40 миллионлик халқимиздан халқни ғариб аҳволдан олиб чиқиш масаласида миллионлаб таклифлар келиши муқаррар. Таклифларни кўриб чиқиш учун юз минглаб мутахассислар керак бўлади. Бунда й мутахассиларни пул билан таъминлашга кучингиз етадми? Етмайди! Нима қилиш керак?
Ақли ишлайдиганлар учун жавоб қийин эмас, қуйидагича.
Халқнинг таклифларни йиғиш, уларни уммлаштирш ва таклифлар асосида нималар қилиш кераклигини аниқлаш учун ҳақиқий “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясига каби ҳақиқий демократик партияларга йўл бериш, уларни расмийлаштириш керак. Айнан шундай партиялар халқнинг таклифларини оладилар, умумлаштирадилар ва нималар қилиш ҳақидаги фикрларини Олий Мажлис воситасида қонунлаштирадилар ва қонунлар ҳукумат тарафидан қандай амалга оширилаётгани назорат қиладиар.
Унда ман нима қиламан, деб аҳмоқона савол берманг, ўртоқ Шавкат Мирзиё. Ҳақиқий демократик партиялар нима қилиш кераклигини сизга айтиб турадилар.
Хуллас, ўртоқ Шавкат Мирзиё, ўз вазифамни бажаролмай қолганингизни тан олиб, истеъфога кетинг, ёки Гитлер ва Саддам Ҳусейин каби ҳаётни битирмаслик учун ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлатни ўз ватанига қайтишга рухсат беринг. У ҳамма муаммоларимизни ҳал қилади, аммо сизни Гитлер ёки расмдаги Саддам Ҳусейин каби ҳолга туширмайди.