28 March 2023
19:10 - Ислом дунёси муқаддас Рамазон ойи билан яшамоқда, аммо хабарлар жаҳаннам эшиги олдида эмас, жаҳаннам ичига ўтиб бўлганимизни кўрсатмоқда
Ислом дунёси муқаддас Рамазон ойи билан яшамоқда, аммо хабарлар жаҳаннам эшиги олдида эмас, жаҳаннам ичига ўтиб бўлганимизни кўрсатмоқда

Мана баъзи мисоллар:

- Бухорода кўп эркакларга ОИТС юқтирган андижонлик 21 ёшли аёл қамоққа олинди (“Ҳаракат”: очиқча айтсак, ОИТС/СПИД ҳамма биладиган сифилис касаллигининг инфекциясидир.)

- Сирдарёда янги қурилган “дом”нинг том қисми ўпирилиб, хонадон ичига тушди.

- Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси хабар беришича, Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учраган, 20 киши ҳалок бўлган.

- Тошкентнинг янги муаммоси: 1 йилда қумга айланган бетон йўлаклар.

- Россия 4390 нафар украиналик болани ўғирлаб кетди.

- Самарқанднинг Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

“Ҳаракат": Бундай хабарлар чексиз, уларнинг ҳаммасини бу ерда ёзсак, жаҳаннам эшиги олдида эмас, жаҳаннам ичига ўтиб бўлганимизни сезардик.