23 March 2023
17:11 - Юсуф Жума: МАРКАЗИЙ ОСИЁ ҲЕЧ КИМНИНГ ОНАСИНИНГ ИШТОНИ ИЧИДАГИ НАРСА ЭМАС, М.О. - ОЧУННИ МИЛЛИОН ЙИЛЛАБ БОШҚАРИБ КЕЛГАН ТУРОН ЎЗАГИДИР, УНИНГ ЭГАЛАРИ БОР…
М.О.нинг икки душмани бўлса - бири қотил Путин,бири уйғур қондошларимиз қотили Си.
М.О.нинг икки душман давлати бўлса – бири террорчи Россия,
бири Хитой, учта бўлса учинчиси Эрон - азалий ёғий - ёвлар.

Ота- боболаримиз ғинимлари бизга эл бўлармиди?!
Нечун булар Москвада оғиз бурун ўпишиб, М.О. “ғамини едилар”?!
Бугун ўлжалари бўлган - М.О.ер ости бойликларини ёппасига ўғирламоқдалар,
тағин Хитойга газ беришни 5 - 6 карра кўпайтирмоқчи бўлган қотил Путин - бу газ
М.О. гази…олтиндан - оҳаккача ёғийга текин ортмоқда….М.О.эллари газсиз,
ишсиз, оч…
Путин ва Сининг геносидлари …
М.О.да рангли инқилоблар бўлармиш…
Ғирт ёлғон…ҳеч бир элда кучли мухолифат йўқ…
Қозоқистонда Назарбоев командасининг юрагида
бор эди, Путин қирди, қамади…

М.О.га АҚШ Давлат Котиби, Мирзиёев айтгандек
Ўзбекистонни сўраб бормади, Ш.М.Блинкинга, АҚШга туҳмат этди.
Ш.М.нинг гапи ВВСнинг ўзбек бўлимидаги пирсиёнлар айтганидек,
ўрисга айтилган, Ш.М.нинг қаҳрамонлиги эмас, шахсан БЛИНКИНга айтилди,
Ш.М. Путин билан телефонда гаплашгач… АҚШ Давлат Котиби,
М.О. мустақилигини қўллашини билдириш учун борди,
Путиннинг кетини камроқ яланг деб борди, сотқинларнинг эси кирмайди…

М.О.ҚУТКАРУВЧИ ЯГОНА КУЧ - М.О.НИНГ БИРЛАШИШИ, НАТО БИЛАН
ИТТИФОҚ БЎЛИШИ, ЙЎҚСА БАРЧА ФОЖЕАЛАР М.О. ГА ЁПРИЛАДИ …

М.О.нинг сотқин “президент”лари бўққа қиммат бола - чақасини, ўз курсисини
ўйлашдан бошқа нарсага ярамайдилар…оқибат улар кутгандай бўлмайди…
барини даҳшатли тақдир кутаяпти… бало улар ўйламаган томондан келади…
Кунти гала бир кунтини минг карра минг йиллик муддатга “сайлаши мумкин,
лекин УЛУҒ ТАНГРИЧИ…
Киши бир пуф дегулик нарса…

Жаноб Шавкат Миромонович!
Рангли инқилоблардан қўрқманг, Путин билан Шига ишонманг, Сизга туз едираётган элга,
ерга хиёнат этманг, бегуноҳ АКРОМИЙларни озод этинг!
Улар инқилоб қилмайдилар, мўмин йигитлар…
Бу Рамазон, наврўз кунлари онанггизнинг отига Тангридан олқиш тилаб ўтиниб сўрайман,
бурун ҳам сўраган эдим, ишонаманки онанггизнинг руҳлари ҳам менга тилакдошлар…
Бурун ҳам ёзган эдим, балки ёнингдаги бўрдоқи эси пастлар,ё сариқ чақага қиммат
қудаларинггиз бермагандир, қуйида ўша илтимосномамни қайта эълон этяпман.
Онанггизнинг арвоҳини ардоқламайсизми, мен Сиздан илтимос қилишда давом этаман…
2016 йилдан буён улар ҳар секунд ётишининг айби Сизнинг бўйнинггизда -

АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ, АКРОМ ЙЎЛДОШ СОППА - СОҒ ЭДИЛАР,
НУКУС ТУРМАСИДА ЎЗ КЎЗИМ БИЛАН КЎРГАНМАН,
БАРЧА ҲАҚИҚАТЛАРНИ ОШКОР ЭТИНГ, ТАНГРИНИНГ КУЧИДАН ҚЎРҚИНГ!!!
У ҚЎЛЛАСА, МЕН СИЗНИ ПУТИН ВА СИДАН ЯХШИРОҚ ҚЎЛЛАЙМАН….

2022 йил, 22 март.

* * * * *

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ, СИЗДАН ЯНА БОР ИЛТИМОС ҚИЛАМАН,
АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ…

Ўтмишдан элда удум бор,элнинг ё бировнинг бир қора кунига яраган кишиларга
“отасига раҳмат”, “шундоқ ўғилни туққан онасига раҳмат”, дейишади.
Бу олқиш - энг катта бойлик, икки очунда ҳам тенгсиз бойлик.

Инсон миллиард - миллиард топса ҳам ўтиб кетган онасига, отасига бир центлик
фойдаси тегмайди. Олқиш олса - ота - онасининг арвоҳига ёғилади, Улуғ Тангри ҳам ота - онасини, ҳам ўзини ардоқлайди, қани эди, имконим бўлса, дунёнинг
барча ҳукмдорларини йиғиб, тушунтира олсам, уларда бундай имконият кўп…

Шавкат Миромонович, онанггиз эрта ўтганлар, Сиз ҳеч қандай ёрдам бермагансиз
деб ўйлайман, тақдир имкон бермаган.Бироқ бугун имконинггиз зиёда.
Ҳар бир она олқишга лойиқдир,фарзанднинг ёмони бўлади,оналарнинг ёмони бўлмайди,
ўзимни ҳам яхши фарзанд санамаймайман…

Сиздан илтимос, онанггизнинг арвоҳига Тангрининг олқиши ёғсин,
АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ!!! КЕЛАЁТГАН НАВРЎЗДА
УЛАР БОЛА – ЧАҚАСИ ЁНИДА БЎЛСИН!!!

Акромийлар террорчилар эмас, ишбилармон кишилар,Тангрини биладиган кишилар,
Элнинг энг сара қисми, умрлари хазон бўлди.
Мен Жаслиқда Акром Йўлдошнинг ёрдамчиси Расулбекни ва бошқа акромийларни танидим,Тангрининг ёғдусидан бўлган йигитлар, улар бир кун ҳам зиндонда
ётмаслиги керак бўлган тоза кишилар.

Айримлари ҳатто ўз қишлоғидан четга чиқмаган содда йигитлар,
уларга ҳатто погонлиларнинг ичи ачирди.
Жаслиқдан айрим террорчилар озод этилганини
эшитдим, ҳайрон қолдим, лекин акромийлар чиққанини эшитмадим.

Агар Расулни Бош вазир этса, бир пахтани трилионга айлантиради,
сўмга эмас, доллер, еврога…
Бир центини ўғирламайди….
Нечун барча бирлашиб юртни обод, элни тўқ этишни ўйламайди?!
Президентлик кўчада ётган курси эмас, кимдир дарров ўтириб олса?!…
Борингки, орасида бир - икки терорчи бўлсин, давлат - давлатнинг юз минглаб погонлиси бор…
Мен элу - юртни кеча - кундуз ўйлайдиган кимсаман, уларни ҳар кун ўйлайман, юртни бетиним ўйлаганимдек, қонимда бор, ўйламасликка - бир бурда нонимни хотиржам ейишга уринаман, эплолмайман, юрагим эзилади,Тангри билгувчидир…

Яқинда тағин бир акромийни Сизнинг номинггиздан чақириб,
қамашганидан даҳшатга тушдим.
Вафо дегани сўзда туришдир.
Тангрининг чексиз олқиши ёғилсин, улуғ Бобурсултон ҳазратлари 150 йигитлари
билан ўттиз минглик Хисравшоҳ қўшинини енгадилар. Хисравшоҳ ҳозир ер юзи ёприлиб, эплолмаган Афғонистон ҳукмдори эди.

Хисравшоҳ Бобур ҳазратларига юкиниб келади.
Золим бўлган, лекин Бобурсултон кечирганлар, кўпчилик Хисравшоҳдан хун
талаб этган, чунки золим кўпни ноҳақ ўлдирганди, аммо Бобур Мирзо сўз берганлари
учун уни қўриқлатиб, асраб қолганлар …

Ўша чоғда Бобур ҳазратлари йигирмага ҳам кирмаган эдилар,на хазиналари,
на кулбалари, на қўшинлари бўлган - 150 йигитлари бўлган холос..
Илоҳий зот эдилар…
Қирқ миллионга яқин эл билан жоҳил толибларга юкинмоқдасизлар…

Шавкат Миромонович!
Сиздан яна бир бор илтимос қиламан, АКРОМИЙЛАРНИ ОЗОД ЭТИНГ!
Онанггизнинг арвоҳлари ардоғига…
Барча ўтган оналарнинг арвоҳларига Улуғ Тангрининг
олқиши бўлсин!!!

2023 йил, 16 март.