15 March 2023
22:35 -
Туркистонликлар Халқаро Ҳамкорлик Жамиятининг Раиси Бурҳон Қовунчи
Мен Туркияда туғилганман, оилам эса, Туркистондан ҳижрат қилиб Туркияга келишган. Отам Ҳамид Қовунчи ва бобом Абдурраҳман Қовунчи Наманганнинг Қовунчи қишлоқида туғилишган. Қовунчи қишлоғи ҳозир Наманганнинг бир маҳалласидир. Наманганнинг қовунлари машҳур бўлиб, энг катта ва ширинлари Қовунчи қишлоғида етишган. Абдурраҳман бобом диний таҳсил учун Мадинага борган ва у жойда жойлашган. Мадинада пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад (сав)нинг қабри шарифи ҳам бор. Мадинада Бухороликлар номи билан яшайдиган Туркистонликлар кўпдир.
Жаҳон урушидан кейин Мадинадаги Бухороликларнинг йўлбошчилари Туркияга ҳижрат қилдилар. Онам Ойхон хоним Қўқоннинг Бешариқ туманида туғилганлар. Отаси Насруллоҳ афанди Ҳиндистонда таҳсил олган ва Қўқонда "ҳожалар ва эшонлар" номи билан машҳурдирлар. Бобом Насруллоҳ афанди Рус ишғолига қарши курашиш учун Босмачи (Қўрбошилар) ҳаракатида қатнашгани ва Сибирда қамоқда 8 йил ётган. Қамоқдан кейин аввал Тожикистонга кейин Афғонистоннинг Мозори Шариф ва Қабул шаҳарларига жойлашган.
Савол: Бурҳон ака, Туркияда туркий давлатлар иштирокидаги саммит бўлиб ўтди. Ўзбекистонни бу саммитга келмаганини қандай изоҳлайсиз?
Бурҳон аканинг жавоби: Туркий давлатлар иштирокида саммитларнинг охиргиси Туркияда ўтган Турк Консейи саммитидир. Буларда Ўзбекистон қатнашмади. Ўзбекистон раҳбарияти эса, қўшни давлатларнинг ҳеч бири билан яхши алоқа қилмайди. Уларнинг алоқаси баъзан Русия билан, Чин билан, баъзан ҳам АҚШ билан, НАТО билан бўлади. Ислом Каримовнинг ҳукумати Туркия билан яхши муносабат қилмайди. Ўз халқи билан ҳам яхши муносабати йўқ. Бундай саммитлар фақат Туркий давлатлар орасида эмас, умуммусулмонлар орасида ҳам бўлса, яна яхши бўлади.
Туркистоннинг бирлиги учун Исломий иттифоқлар ҳам ниҳоятда муҳимдир. Чунки, Туркистонда туркий тилда гапирмайдиган халқлар ҳам бор, Тожиклар, Паштунлар каби. Бизнинг учун халқлар орасидаги алоқалар янада муҳимдир. Туркистон халқлари орасидаги алоқалар аслида яхшидир. Халқларимизнинг тили бирдир, ундан-да муҳими дини ҳам бирдир.
* * * * *
Туркиядаги таниқли жамоат арбобининг бу сўзлари 2014 йида ВВСга берган интервьюсидан олинди.