Ҳа, айнан шундай, президент-диктатор-вайсақи Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғи саналадиган Олий Мажлис Сенати кеча, 14 март куни ўтказилган йиғилишида Конституцияга янгиликлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганмиш. Референдум 30 апрелда ўтказилармиш.
83 сенатордан 80 нафари қарорни қўллаб-қувватлаганмиш, 1 нафари бетараф қолганмиш, 2 нафари эса овоз бермаганмиш. Демак, янги Конститция қабул қилинди деяверишимиз мумкин.
Хуллас, Ўзбекистонда навбатдаги масхарабозик 30 апрелда бўлади. Аммо, минг афсуски, ҳозирги президент умрининг охиригача бу лавозимда ўтириши Конституциянинг янги таҳририда ҳам бўлмайди. Демак,тез орада Шавкат Мирзиё Конституцияни яна янгилаб, бутун умр президнт бўлиб қолишини қонунлаштиради. Ёки, Толибонга қўшилиб, мамлакатимиз номини Ўзбекистон Амирлиги деб ўзгартиради ва ўзи Амир бўлиб қолади.
Нима ҳам дердик, кўпчилиги тўҳамбалардан иборат бўлган ўзбек халқи ҳамма нарсани қабул қилаверади, қашшоқликда яшайверади.
Эслатиш керакки, ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН НАРСАДИР.
Яна эслатиш керакки, 21 аср, яъни Интеренет асрида Шавкат Мирзиё каби масхарабозлар умрининг охиригача тахтда ўтиролмайдилар. Чунки демократик руҳдаги “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби ташкилотлар ўзбекларга “демократия ва демократик сайловлар” бўлсагина, Ўзбекистонда ҳақиқий ривожланиш бўлишини, қолоқлик ва қашшоқликдан чиқишимизни, Шавкат Мирзиё кабилар маълум жойларга улоқтирилишини тушунтиради.
Ҳозирча гапимиз битта: Тўҳамбаликдан чиқишни истаётганлар 30 апрелдаги референдумда иштирок этмасликлари ШАРТ.