13 March 2023
06:45 - Kun.uz Интернет нашрининг “«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?" деган саволи ва “Ҳаракат” Агентлигининг таҳлили

Наҳотки Ўзбекистоннинг энг обрўли нашрларидан бирида ҳамма нарсани билишмайди? Гап шундаки, Хитой коммунистик давлат, бу давлатни коммунистлар бошқаради. Уларнинг асосий шиори, “Бойлар йўқ қилинади, камбағаллар бўлмайди, ҳамма тенг бўлади!” Россия Империяси аҳолисининг мутлақо кўпчилиги сал кам оч камбағаллар бўлгани сабабли, Владимир Лениннинг асли коммунистик партияси (расмий номи “Социал-демократик Ишчилар Партияси”) мутлоқо қўпчилик тарафидан қўллаб-қувватланди. Натижада коммунистлар сал кам қон тўкмасдан ҳокимиятни қўлга олдилар, қочиб улгурмаган бойларни йўқ қилдилар, аммо камбағаллар учун ҳеч нарса ўзгармади ҳисоб. Чунки ўз ишини биладиган ва маблағи ҳамда тажрибаси бўлган ишбилармонлар, яъни бойлар йўқ қилинди-ку! Йўқ қилинмаганлари чет элларга қочиб кетдилар-ку!

Шундай экан, “Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда” деган савол ўртага қўйилиши ғирт саводсизлик-ку!!! Улар ғойиб бўлишмаяпти, 100 йил аввалги каби уларни очиқча йўқ қилиб бўлмайди, шундай қилинса, Ғарб Хитой ҳукуматига тупиради-ку! Шу қўрқув туфайли Хитойда бойларни секин-аста гўёки ғойиб қилишмоқда, аслида йўқ қилишмоқда.

Коммунистик тузумнинг келажаги йўқ. Ўта миллиётчиликнинг ҳам. Шу сабабли Сталин ва Гитларлар инсоният тарихининг қора саҳифасида қолдилар.

Келажакнинг йўли – фақат ва фақат – “демократия ва демократик сайловлардир”. Демак, ҳали мутлақо кўпчилиги тўҳамбалар бўлган халқимизга “демократия ва демократик сайловлар” билангина ривожланиш йўлига ўтишимиз мумкинлигини тушунтириш керак.

Kun.uz каби нашридагилар шуни тушуниб етишмаса, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси каби демократик ташкилотларни қўллаб-қувватлашмаса, келажагимиз дабдала аҳолда бўлиб қолаверади. Акс ҳолда, бир кун келиб, Kun.uz ҳам Олам.uz каби улоқтирилади.

Сизлар айтаётган “партияларни демократлашриш ғояси” ҳақиқий аҳмоқликдир. Бор партияларни демокралаштиришни эмас, ҳақиқий демократик партиялар тузилиши ва ҳокимият тарафидан тан олиниши кераклиги ҳақида ўйлашимиз керак. Ўзбекистонда биттагина демократик партия бор – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси. Демак, келажагимизни ўйлаётган ҳамма сиёсатшунос ва журналистлар бу партияни расман рўйхатга олдириш ва демократик сайловларда иштирок этишига йўл очиш учун ҳаракат қилишлари керак.

Унутмайликки, Ғарб бизга Баракат бермоқда, демак биз Ҳаракат қилишимиз ШАРТ. “Бирлик” айнан шу йўналишда кетмоқда. Аммо, халқ “Бирлик”ка Баракат бермагунча, кучли Ҳаракат бўлмайди, бўлолмайди.

Сайтимизнинг ҳамма ўқувчиларини шу йўлга чақирамиз. Чунки, Баракатсиз Ҳаракат бўлмайди ва бўлолмайди.