10 March 2023
14:40 -
Яна масхарабозлик: Конституция бўйича референдум 30 апрелга белгиланибди!
Ўзбекистондаги диктаторнинг қўғирчоқлари бўлган омавий ахборот воситалари билдиришича, Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисидаги қонунни қабул қилибди. Бу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилармиш ва референдум 30 апрел, якшанба кунига белгиланганмиш.
Масхарабозликнинг асосий кўрсатгичи шундан иборатки, АҚШнинг машҳур ва дунё тарафидан тан олинган Human Rights Watch ташкилотининг йиллик ҳисобатида демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонни “ёмонларнинг ёмони” деб баҳолаган экан, бу ерда қанақа сайловлар ва референдумлар ўтказилади?
Бунинг устига, Шавкат Мирзиёнинг АРАЛАШ САЙЛОВ ТИЗИМИГА ўтиш ҳақидаги таклифини Конституцияга киритиш-киритмаслик ҳам шу референдумда маълум бўлармиш?
Бундан ташқари, Конституцияга президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга чиқариш ҳам шу референдумда ҳал бўлармиш. Қизиқ, нима учун Шавкат Мирзиё бизда сайланган президент умрининг охиригача шу лавозимда ўтраверишни таклифини киритмабди?
Бундан ҳам қизиғи Референдум бюллетенида: “Сиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини қабул қиласизми?” деб ёзилармиш. Яна ҳам қизиғи, Бош масхарабоз Шавкат Мирзиё , ўзини 2-чи Оллоҳ деб аташ кераклиги ҳақидаги моддани ҳам Конституцияга киритишдан қўрқдимикан? Нимага қўрқади, у ўзини Сталин-2 ёки Гитлер-2 деб аташни таклиф қилса эди, аҳолининг 100 физдан ортиғи буни қўллаб-қувватларди-ку!
Энг қизиғи, референдумдан кейин Ўзбекистон “ижтимоий давлат” бўлармиш. Нима, “демократик давлат” бўлишдан кўра, “ижтимоий давлат” бўлиш яхшироқми?
Хуллас, Ўзбекистонда қаёққа қараманг – ҳаммаёқда масхарабозлик ва шармандалик!