09 March 2023
19:30 -
Носир Зокир: Бизда матбуот эркин, аслида эса, бутун Ўзбекистон халқи руҳий касал
Қаранг, матбуот эркин бўла туриб, Украина уруши ҳақида ТВ каналларда, расмий матбуотда ҳеч нарса гапирилмайди.
Чунки одамларни бунга ақли етмайди ёки, монополиялар, коррупциялар, бошқа катта иллатлар ҳақида жонли эфирлар, ток-шоулар бўлмайди. Чунки, халқни бунга қурби етмайди. Матбуот эса, тўлиқ эркин.
Мана Ўзбекистон Журналистлар Уюшмасининг баёнотидан бир лавҳа:
“Яқин вақт ичида ҳеч бир таҳририят ва мустақил журналистларга, блогерларга босим ўтказилаётганига ёки бирон-бир ахборотнинг мазмун-моҳиятини ўзгартириш ёки чиқмаслигини талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлмадик”.
Агар имкони бўлганида эди, мен админкамиздаги ёпиб қўйилган ва ўчиртириб юборилган материаллар рўйхатини мана шу матнни ёзган “ичимиздаги душман”нинг пешонасига урардим.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига қилган ташрифида ОАВ ҳақида шундан деган эди:
“Ёпиқ давлат бўлиб, ОАВни қўллаб-қувватламаганимиз учун халқнинг овозини эшитмадик. Эркинлик нафаси ёқадими? Менга ёқади! Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини ёпишни таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман.
Яна олдингидек, прокурор, СНБлар текширувчи бўлаверсинми? Ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими? Шунинг учун ОАВ дўст билиб, танқид қилсин, тўғри танқид қилсин. Шу қишлоққа, мактабга таълимга фойдаси бўлса нур устига аъло нур. Мен ҳар куни интернетни ўқийман. Вақтим борича бир-икки соат қўлимга қалам олиб, ўзимга ёзиб оламан. 10 та фикрдан 9 таси тўғри чиқади. Агар бизда ёпиқ бўлса сизларни (ўқитувчиларни - таҳр) ҳам ҳеч ким эшитмайди”.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, бизнингча бундай уюшма шу бугун ёпилса ҳам жамият ҳеч нарсани йўқотмайди. Босимлар йўқлиги ҳақида бонг уриш учун бу ташкилот камида “кўр” ёки “кар” бўлиши даркор ва улар буни амалда исботлади.
Дарвоқе Президентга қилинган мурожаатга уюшма “суқма қошиқ” бўлиши қанчалик ўринли? Бу савол ҳам бизни қизиқтирмоқда. Аҳир мурожаат сизларга эмас! Президентга қилинганди.
Охирги жумлаларни қўрқмай, баралла айта оламиз. Чунки ўзингиз муносабатингизда айтганингиздек журналистларга цензура ва ҳеч қандай босим бўлмайдиган мамлакатда яшаяпмиз. Шунинг учун, ҳам тилимиз анча бийрон ва “духимиз” баланд.