Турклар “газ ҳаби” қуришдан қочётганларининг сабаби қилиб, зилзилалардан кейин Туркиянинг молиявий аҳволи ёмонлашаётганини кўрсатишмоқда. Ҳа, янги ҳаб яратиш анча қимматбаҳо ишдир. Аммо, авваламбор “Газ ҳаби” нималигини тушуниш керак.
“Газ ҳаби” узун масофага табиий газ олиб бораётган газ қувурларининг ўртароғида жойлашган табиий газ омборидир. Бундай омбор қурилса, у Туркияда қурилиши аниқ. Демак, Туркия ва Россия Туркиядан Европага ўтадиган асосий газ қувурлари йўлидаги газ омборига эга бўлишади.
Бундан ҳам муҳими, газ омбор эгалари омборда сақланаётган газни ўзларига фойдали бўлган пайтда ва шароитда сотишади.
Тушуниш керак-ки, Украинада уруш бошлаган Россия Ғарбнинг санкциялари туфайли, аввалги йиллардек Европага газ сотиш имкониятидан маҳрум бўлди, демак газ сотишдан олинадиган фойда йўқ бўлди ҳисоб.
Энди Россия истаётган газ омбори қурилса, ўша газ омборидан газ Европага сотилса, Европа Туркияга қарши санциялар киритишга журъат қилмаса керак. Демак, бу газни сотишдан фойда олишни кутаётган ва молиявий оғир аҳволда қолган Россия учун ҳам бу катта ғалаба бўларди.
Буни Ғарб ҳам яхши билади. Шу сабабли Туркия Россиянинг тарафдори бўлиб қолавермаслиги учун, Ғарб Туркияни Россия билан ўртоқ газ омбори қуришдан четлатаётганга ўхшайди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ ҳатто Марказий Осиё давлатларини Россиядан юз ўгириб Ғарб билан алоқаларини мустаҳкамлашга зўрламоқда. АҚШ Давлат Энтони Блинкиннинг яқинда Марказиф Осиё давлатларига келишининг мақсади ҳам шунда эканлигини “Ҳаракат” Агентлиги ўз хабарларида айтганди.
Энди кўриб турибмизки, Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ - Туркияни ҳам Россиядан узоқлаштиришга ва Ғарбга янада яқинроқ қилишга ҳаракат қилмоқда.
Туркия Марказий Осиёдаги туркий давлатлар ва ҳатто Тожикистон билан яқин алоқалар ўрнатиб бўлди. Шу сабабли, Туркия бу масалада қандай ниҳоий қарор қабул қилиши биз учун ҳам жуда муҳимдир.