25 February 2023
22:38 -
Абдураҳим Пўлат: Бу кетишда дунё роботхонага айланади, одамзод йўқ бўлади!
“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат: Интернет пайдо бўлгандан бери, турли давлатлар раҳбарларининг, турли динлар, турли партиялар, турли ёзувчи-журналистлар, сиёсат нималигини ҳам билмайдиган сиёсатшуносларнинг ва шу каби гуруҳларнинг фикрини ўрганиб борардим. Аммо, ҳозир улар билан ишим йўқ. Чунки, улар Ўзбекистонда Ислом Каримовдан қолган диктатурани мустаҳкамлаш билан .оворалар.
Биз Ўзбекистоннинг диктатор-президенти Шавкат Мирзиёга “вайсақи” лақаби бердик. Чунки, у вайсашдан нарига ўтолмаяпти. У президент бўлиб олиши билан аввалги колхозлар асосида яратилган фермер-деҳқон хўжаликларига бориб, маккажўхори етиштириш ҳақида гўёки оламшумул маслаҳатлар берабошлади. Нима, у маккажўхарилик устасимиди, қашшоқ ва қолоқ Ўзбекистон президентининг давлат ва халқнинг жиддий муммолари билан иши йўқмиди?
У кейинроқ, видео-селекторларда ҳамма ҳокимларни ташқаридан инвестициялар олиб келишга зўрлайбошлади. Аммо, тушунмасдики, қолоқ ва қашшоқ давлатга жиддий ўлчовда ҳеч ким инвестиция бермайди. Хитой ва Жанубий Кореядан бошқа ҳеч ким ва Ғарбнинг кучли ва демократик давлатлари ҳам, бизга жиддий инвестициялар бермадилар. Ҳозир Хитой ва Жанубий Корея ҳам бизга ҳеч нарса бермай қўйди ҳисоб.
Аслида, президентимизнинг асл иши - Ўзбекистоннинг ҳали ҳам СССРдан қолган майда-чуйда камчиликларини тузатиш бўлиб қолди-да. Аммо, табиий бойликлари (тилла, пахта, табиий газ) кўп бўлган Ўзбекистонни юқори даражага чиқариш устида ишлаб, фундаментал ислоҳотлар қилиши керак эди.
Аммо, у коммунистик партиядан қолган вайсақилик усулларидан бошқа нарсани билмаслигини ҳам кўрсатиб қўйди.
Тўғри, бир оз бўлса ҳам, сўз эркинлигига йўл берилди ва шунда турли соҳалар вакилларининг фикрини ўрганиш муҳим бўлиб қолди.
Мана бугун Kun.uz Интернет нашри Карим Баҳриев, Камолиддин Раббимов ва Улуғбек Ҳамдамларнинг Россия –Украина уруши тўғрисидаги муаммолар ва улар ўзбек халқи учун нималарда фойдали бўлиши, нималарда зарар келтириши ҳақида Kun.uz журналисти билан ўтказилган суҳбатини эшитиб қолдим. Аслида, менинг бундайларга этиборим ўлаётганди.
Бироқ, бугунги суҳбатни эшитиб, булар ҳам Шавкат Мирзиёдан қолишмайдиган вайсовчилар эканлигига тўла ишониб, уларни “сафсатабозлар” деб номлаш кераклигини тушундим.
Суҳбатни олиб борувчи ҳам, бошқа суҳбат қатнашчилари ҳам, қизиққина суҳбат олиб боришди, аммо, ҳозир инсоният, жумладан ўзбек халқи учун ҳам, ҳар қандай, сиёсий, иқтисодий, молиявий ва бошқа боши беркдек кўринаётган муммаларидан чиқишнинг ягона йўли, мен қайта-қайта гапираётганимдек, ДЕМОКРАТИЯ ВА ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАРР эканлигини билишмайди ва тушунишмайди.
Мен Москвада ҳозир замонавий информацион технологиялар ва алгоритмизация деб аталётган йўналиш бўйича СССРда биринчи мутахассислар тайёрлашга бошлаган институтда ўқидим. У пайтда на компютерлар, на алгоритмизация каби нарсалар бор эди. Аммо, уларнинг асосларини биз ўрганишга бошлаган эдик.
Бироқ, бу еда таълим олаётганда, бу кутилмаган янгиликлардан оғзим очилиб қолди ва ҳаётимни шу йўналишда ишлашга бағишладим. 1968-чи йилда Институни битиргач, шу йўналиш бўйича кандидат ва доктор, сўнгра профессор бўлдим.
Ўзбекистон Фанлар Академисининг Тошкентдаги Кибернатика Институда ишлай бошладим ва 1986 ёки 87 йили “Инеллектуал Роботлар” лаборатиясини очдим. Аниқ билардим ва ишонардимки, мен дунёда биринчилардан бўлиб одам каби ижтимоий психологияси ҳам бор интеллектуал робот яратаман. Ўша пайтдаёқ, ижтимоий психология фанининг асосларни ўргандим. Мақсадим - яратиладиган роботларга ижтимоий психология асосларини киритиш, роботларни маълум маънода одамларга яқинлаштириш бўлган.
Аммо, СССРда мустақиллик ва демократия учун кураш бошланганидан тасъсирланиб, ёшлигимдан Ўзбекистоннинг мустақиллигини орзу қилганим учун, “Бирлик” Халқ Ҳаракатига қўшилдим, 1989 йилдаги 1-чи Қурултойда бутун қаршликларимга қарамасдан мени бу ташкилотнинг раиси этиб сайладилар. Шундан кейин, минг афсуски, илм-фанни ташлаб, сиёсатчига айланиб кетдим.
Хуллас, ҳозир аниқ биламанки, балки юз йиллардан кейин ёки минг йилдан кейин, инсонларнинг одамзоти интеллектуал роботзотга айланади. У пайтда қандай ижтимоий системалар бўлишини ҳозир тасаввур қилиш мумкин эмас, аммо одамзот бор экан, ДЕМОКРАРИЯ ва ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАРсиз ҳамма бараварига яхши ҳаёт кечиролмайди, Украина-Россия уруши каби урушлар давом этаверди.
Демак, буларни тушуниш ва муаммоларимиздан қутилишнинг йўли фақат ва фақат ДЕМОКРАРИЯ ва ДЕМОКРАТИК САЙЛОВЛАР эканлигини тан олиш ШАРТ.
Бу ҳақида биз “Ҳаракат” Агентлигининг harakat.net ва машҳур Фейсбукдаги facebook.com/harakat.net адресли сайтларимзда хабар ва турли комментарийлар бермоқдамиз. Улар билан танишинг.
Бугун бир исми айтилмаган ўқувчимиз, менинг 2015-чи йил 25 февралда, яъни тўппа-тўғри 8 йил авал қандайдир Неъматулло Иброҳим исмли исломчининг мақоласига ёзган постингимни Фейсбукга қўйибди. У билан ҳам танишинг, у жуда қизиқ. Мана ўша постингнинг тўла матни:
* * * * * * * * * * * *
Иброҳим исмли бир одамнинг, кийимига қараганда, уламога ўхшайди, Фейсбукдаги саҳифасига қуйидаги постингни ёздим.
* * * *
Неъматилло Иброҳим! Фейсбукда ўзбеклар ҳаётни чиройли қилиб кўрсатиш, аёллар тақинчоқлари ва кийимларини кўз-кўз қилиш, эркаклар эркаклигини ҳам унутганларини кўрсатиш билан овора. Шу маънода, Сиз ҳам улардан қолишмайсиз. Сизнинг кўламингиз кенгроқ, Исломни ҳам гўзаллигини кўрсатиш билан оворасиз. Аммо, ҳаёт бошқачаю. Миллионлаб ўзбеклар ойлаб-йиллаб хотини ва болаларини кўролмасдан Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлашмоқда. Улар ҳам мусулмонку, улар билан ишингиз йўқми? Дин нималигини ҳам билмайдиган қирғиз фашистлари, кўпчилиги мусулмончиликка тўла риоя қиладиган ўзбекларни тириклайин ёқишди, аёлларимизни подалашиб зўрлашди, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиришди. Ислом уламолари қисиб ўтиришди. Сизнинг саҳифангизда эса, ҳаммаёқ гул, гўзал осмон ва бошқалар. Бу икки юзламачилик эмасми?
Энди Ислом дунёсининг аҳволини олайлик. Ислом давлатларининг мутлақо кўпчилиги ҳаммадан қолоқ, камбағал, ҳаммадан орқада. Сўнги 5-6 юз йил ичида мусулмонлар биронта ҳам кашифиёт қилмади ва яҳудийлар ҳамда насронийлар яратган замонавий дунёда яшамоқда. Бунинг сабабларини ўйлайдиган мусулмонлар борми? Мендан бошқа демоқчиман. Бизнинг "Ҳаракат" сайтимизда бу масалага катта жой берилган. Ўшаларни ўқиб ўрганинг, илтимос. Фикримизча, Ислом дини ўлим йўлида. Оллоҳ аллақачон биздан юз ўгириб, асосан яҳудий ва насронийларни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда улар кучли, биз уларга хизматкормиз. Шуни ҳам кўрмаяпсизми?
"Ҳаракат" сайтида ўлим йўлидан қайтишнинг йўли ҳам кўрсатилган. Биринчидан, Ислом дини "давлат исломий бўлиши керак" деган хато тушунчадан воз кечиб, дунёвийлик/секуляризм принципини расман қабул қилиши керак. Телефон алоқа воситаси, автомобиль танспорт воситаси бўлганидек, давлат - жамиятни бошқариш воситасидир. Бу воситаларнинг биронтаси исломий бўлолмайди.
Иккинчидан, Исломнинг ягона фарзи Имондир. 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж - фарз бўлолмайди, чунки уларни жуда кўп ҳолларда умуман бажариб бўлмайди. Масалан, мусулмонларнинг сони ортган сари уларнинг моддий имкони борлари ҳам ҳаж қилолмайди. Чунки жой етишмайди. Дунё секин бўлса ҳам фаровонлик йўлида экан, яқинда закот деган нарсанинг маъноси қолмайди.
Ислом уламолари динимизнинг фундаментал масала ва муаммолари билан шуғулланмаётганлари фақат уят эмас, энг катта гуноҳдир. Сизлар қисиб ўтираверсанглар, бизга Исломни яҳудийлар билан насронийлар ислоҳот қилиб беришади. Бу Исломнинг ўлими бўлади. Шу сабабдан, улардан олдинда бўлиш учун ҳозир Исломнинг ислоҳоти билан мен каби сиёсатчилар шуғулланмоқда. Уят сизларга!