11 February 2023
10:11 - Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 20 мингга яқинлашди, катта ёрдамни қашшоқ Ўзбекистон бераётганмиш
Туркиядаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 20 мингга яқинлашди, катта ёрдамни қашшоқ Ўзбекистон бераётганмиш

Шу кунларда кўплаб зилзилалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 20 миннгга яқинлашиб, жароҳат олганлар сони 65 минг атрофида. Жуда кўп мамлакатлар Туркияга ёрдам бермоқдалар. Ёрдам деганда гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар тушунилади.

Ўзбекистондек диктатура давлатининг оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Туркияга катта ёрдам бераётганини баландпарвоз гаплар билан мақтаниб айтмоқдалар. Биздан Туркияга 100 нафар қутқурувчи юборилган, аммо моддий ёрдам қанча?

Ўзбекистон дунёнинг энг қашшоқ мамлатларидан бири. Аҳолисининг сони сал кам 40 миллион бўлган Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 265-300 миллиард доллар атрофида ўзгариб туради.

Солиштириш учун айтиш керак, аҳолисининг сони 6 миллиондан ҳам кам бўлган кичкина Дания давлатида Ялпи Ички Маҳсулот 350-370 миллиард доллар атрофида. Шу рақамларнинг ўзи қанчалик қашшоқ эканлигимизни кўрсатиб турибди.

Шундай экан, Ўзбекистон Туркияга катта ёрдам бераётгани ҳақида оммавий ахборот воситаларимизнинг мақтаниши валдирашдир ва асоси йўқдир.

Ўзбекистоннинг президент-диктатор-вайсақиси Шавкат Мирзиёнинг валдирашлари оммавий ахборот воситаларига ҳам етиб боргани, ҳамма нарса бўйича ўта қашшоқ эканлигимининг яна бир исботидир.

Хуллас, Ўзбекистон қашшоқ диктаторлик давлатидир. Шундай экан, ўзбеклар ҳозирги президент ва унинг маҳаллий югурдаклари бўлган вилоят ва туман ҳокимларидан қутилиши керак, ҳокимиятга демократик руҳдаги “Бирлик” каби партиялар ҳақиқий демократик сайловлар билан келиши ШАРТ. Чет элда мажбуран яшаётган демократлар, жумладан, “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат тезда Ўзбекистонга қайтарилиши ШАРТ.

Аммо, ҳеч шубҳасиз, ҳамма қаршиликларга қарамасдан, демократлар қайтадан оёққа турадилар, демократик руҳдаги партияларни рўйхатдан ўтишига эришадилар, уларнинг вакиллари сайловларда қатнашиб, муҳим лавозимларга чиқишади. Ана ўшандагина Ўзбекистоннинг жуда кўп муаммолари ҳал этилади, олға кетамиз. Акс ҳолда, Ўзбекстон ҳозирги ҳароб аҳволда қолаверади.

Расмда – Туркиянинг зилзила атрофидаги вайронали жойларидан бири.