09 February 2023
23:35 -
“Озодлик” суриштируви: Ўзбекларни газсиз қолдирган махфий келишувлар қидирилганмиш
Ўзбекистон расмийлари “аномал” деб таъриф берган бу йилги совуқ мамлакат энергетика тизимида йирик коллапсга сабаб бўлди.
Ўн минглаб хонадон ва ижтимоий объектлар қишнинг қаҳратон кунларида газсиз ва светсиз қолди, ис газидан ўлимлар кўпайди.
Охирги олти йилда энергетика соҳасига ўнлаб миллиард доллар маблағ ажратган президент Шавкат Мирзиё ҳукумати остида яшаëтган ўзбекистонликларнинг нима учун ҳар йили қишда совуқ ва зимистонга маҳкум қилиниши борасида ҳануз маънили изоҳ берилгани йўқ.
Энергетик инқироз авжига чиққан вақтда, президент Шавкат Мирзиё, ўтган йиллардаги каби¸ яна махсус мажлис ўтказди¸ вазирларини турғизиб қўйиб, дашном берди. Фақат бу йилги совуқда муз қотган тошкентликларни тинчитиш учун пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олди. Аммо энергетик коллапснинг асл сабаблари бу йилги мажлисларда ҳам очиқланмади.
“Озодлик” ўтказган янги суриштирув ҳам Ўзбекистонни жорий энергетик коллапсга етаклаган сабаблар ҳақида бўлибди.
“Озодлик” кўрган махфий ҳужжатлар¸ тижорий келишувлар¸ вазирлик раҳбарларининг ички ëзишмалари¸ оффшорда регистрация қилинган компанияларнинг корпоратив ва молиявий ҳужжатлари¸ халқаро консалтинг ҳамда аудит компанияларининг конфиденциал ҳисоботлари ўзбек газининг қачон ва кимларнинг манфаати учун ўзбекистонликлар турмушидан йўқолиб қолганини очиқлайди.
“Озодлик” бир йилдан кўпроқ вақт давомида энергетика экспертлари¸ ҳуқуқшунослар¸ сиëсатшунос¸иқтисодчи ва молиячилар билан минглаб саҳифалик бу ҳужжатларни бирма-бир ўрганиб чиқибди.
Британиядаги Ulster университетининг криминология бўйича профессори Кристиан Ласслетт билан ҳамкорликда бу ҳужжатлардаги фактларни махсус журналистик суриштирувга жамлаганмиш. (Ласслет тадқиқоти билан яқин кунларда бевосита танишиш имконига эга бўлармишмиз. Аммо, унумайликки, профессор Кристиан Ласслетт аввалари бир неча марта Ўзбекистоннинг аҳволи ҳақида нотўғри таҳлиллар берганди.)
“Озодлик” ушбу суриштирув доирасида ҳукумат ишчи гуруҳининг махфий ҳисоботлари ва жамоатчиликдан сир тутилган президент ва ҳукумат қарорлари дохил юзлаб саҳифа ҳужжатлар илк бор эълон қилинганмиш.
Озодлик суриштируви ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўзбекистонликлар ҳаëтида йилдан йил танқислашиб бораëтган ўзбек газининг қайга ва қандай йўқолгани сирини фош қилади. Айни пайтда суриштирув оффшор ширкатлари тўри орқали ўзбек газини назоратига олган рус ва ўзбек корчалонлари билан таништиради.
Манба: “Озодлик” Telegram
Ҳаракат”: Бу хабарчани тушуниш ҳам қийин. Тўғри бу йил қишда табиий газ ва электр етишмай қолди, буни ҳамма билади. “Озодлик” буни ўрганган эмишда, “ўзбек газининг қачон ва кимларнинг манфаати учун ўзбекистонликлар турмушидан йўқолиб қолганини очиқлайди” деб изоҳ берибди. Аммо, газ қайси мамлакатларга сотиб юборилгани ёки текинга бериб юборилаётгани`айтиб ҳам ўтирилмаган. Аслида шулар жуда муҳим. Биз ўз хабарларимизда жуда кўп газ Хитойга сотилаётганини ёзган эдик-ку.
Хуллас, бу радио сиёсий саводсиз ходимлар билан тўла. Улардан биронтаси асосли ва тўғри хабарлар чиқармайди, бундай ишларни билишмайди. Бу радионинг мухбири Сарвар Усмон ва “Америка Овози” ҳам шундай. Аслида, Ўзбекистон шу ғариб аҳволга тушишига шу икки америкалик радио ҳам айбдор. Бу радиолар ҳақиқий демократик мухолифат вакилларининг фикрларини ҳеч тарқатишмаган. “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигига муносбат ҳам шундай. Чунки, тожик аслли президент-диктатор-вайсақиси Шавкат Мирзиёга бундай нарсалар ёқмаслигини билишади.
Кўрамиз, “Озодлик” радиосининг бундан кейинги хабарлари ҳам масхарабозлик руҳидан чиқолмайдими?