05 February 2023
22:38 - Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг мақоласи ва “Бирлик”чи Носир Зокирнинг қисқа таҳлили

Камолиддин Раббимов: Мени назаримда, Ўзбекистонда, ҳалига қадар милиция ходимлари орасида эски инстинктлар, эскича ёндашув жуда кучли. Мана шу қарашлар, кайфият, фикрлар тарзи иккинчи маъмуриятга ҳам жиддий ижтимоий ва сиёсий муаммолар, норозиликлар етиштириб чиқармоқда. Куч ишлатар тизимлари – иерархия тизимига эга.

Бу тизимларда, қуйи буғиндаги хатоларни ёпиш, яшириш – бирдамлик кодекси сифатида талқин қилинади. Шунинг учун ҳам, бу тизимлардаги кичик хатолар тизимнинг ичида самарали ечилмайди, аксарият холларда ёпилади. Натижада, бу муаммолар тез-тез учраши сабаб, жамиятда ҳокимиятнинг легитимлигига зарба берувчи холатгача етиб бораяпти.

Бутун дунёда куч ишлатар тизимлари, айниқса, милиция/полиция тизими жуда кучли сиёсий ва ижтимоий назорат остида бўлиши кераклиги, алоҳида урғуланади. Милиция ходимларининг кичик хатоси – бир одамнинг, оиланинг, қариндош-уруғларнинг тақдири учун фожеа ва катта тарихий доғ бўлиб қолиши мумкин. Чунки, милиция кимнидир нотўғри айбласа – у бу ишини расмийлаштириши натижасида, нотўғри айбланган одам судланади, йилларга қамалади.

Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонда, ИИВлиги устидаги ижтимоий-сиёсий назорат муттасил бўлиши керакки, ҳар йили камида бир-икки марта олий даражада эслаб турилиши зарурат ҳисобланади.збекистонда, ИИВлиги устидаги ижтимоий-сиёсий назорат муттасил бўлиши керакки, ҳар йили камида бир-икки марта олий даражада эслаб турилиши зарурат ҳисобланади."

НОСИР ЗОКИР СИЁСАТШУНОС КАМОЛИДДИН РАББИМОВНИ МИЛИЦИЯ ҲОДИМЛАРИ ҲАҚИДАГИ МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ ЧИҚДИМ. МАҚОЛА ҲОЛИС ВА МУКАММАЛ ЁЗИЛГАН.

МЕНИ ФИКРИМЧА ИИВ ҲОДИМЛАРИНИ ЭСКИЧА ИШЛАШИ ЎЗБЕКИСТОННИ ХАЛҚАРО ОБРЎЙИГА ҲАМ САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАЯПДИ. ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРИДА ҲАЛИГАЧА ЎЗБЕКИСТОНДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ПАЙМОЛ ЭТИЛАЁТГАНИ ҲАҚИДА ЁЗИЛАЯПДИ.БУ ИШЛАРНИ АКСАРИЯТИ МИЛИЦИЯ ҲОДИМЛАРИГА БОҒЛИҚ БЎЛИБ ҚОЛМОҚДА.

ТИЗИМДА ҲАЛИГАЧА ҚОНУН БЎЙИЧА ЭМАС БАЛКИ ЮҚОРИДАН БУЙРУҚ АСОСИДА ИШЛАШ ДАВОМ ЭТМОҚДА. БУ ҲОЛАТ ҚУЙИ ЛАВОЗИМЛИ ҲОДИМЛАРНИ ҲАМ ЖАМОАТЧИЛИК ОЛДИДА НОҚУЛАЙ АҲВОЛГА СОЛИБ ҚЎЙМОҚДА. К.РАББИМОВ АЙТГАНИДЕК БУ ТИЗИМДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ КЕРАК.