Kun.uz Интернет сайтида атилишичп “Лочин” номли учувчисиз учиш аппаратлари разведка, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажарармиш.
Дунёда рўй бераётган ҳарбий можаролар анъанавий зирҳли техника ва қуроллардан кўра кўпроқ учувчисиз учиш аппаратлари ва шунга ўхшаш юқори технологияли қуроллар самаралироқ эканини кўрсатмоқда. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов ҳам “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида замонавий ҳарбий можароларда юқори аниқликдаги қурол намуналари, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари тобора кўпроқ қўлланаётганини таъкидлайди.
Ҳарбий мулозимга кўра, миллий армиямизнинг жанговар қобилиятини оширишда қўшинларни замонавий қуроллар, шу жумладан, замонавий учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминлашнинг босқичма-босқич режали жараёнлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, жанговар шароитларда учувчисиз учиш аппаратларини бошқарадиган мутахассислар, артиллерия ва авианишонга олувчиларни тайёрлаш ишлари ҳам изчиллик билан амалга ошириляпти.
Эслатиб ўтамиз, учувчисиз бошқариладиган аппаратлар ёки бошқача айтганда, дронлар ҳаво разведкасини бажариш ва жанг майдонини кузатиш, нишонни аниқ мўлжалга олиш каби вазифаларни бажаради.
Шу билан бирга, бундай қурилмалар душманнинг разведка гуруҳлари томонидан уюштириладиган кутилмаган ҳужумларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчилар ҳаракатланаётган йўналишда мавжуд табиий ва сунъий тўсиқларни аниқлаш, жанговар ва артиллерия мўлжалини амалга ошира олиш имконини беради.
Табиийки, илгари бу ҳақда тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Бундай ўзгаришлар сўнгги олти йилда ҳарбий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар маҳсулидир.
2022 йилнинг январида Марказий Осиёда давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонда учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди.
Мудофаа Саноати Давлат Қўмитаси тасарруфида ташкил этилган Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан ишлаб чиқарилган “Лочин” номли учувчисиз учиш аппаратлари разведка, зарба бериш, реал вақт режимида кузатиш, м аълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажариши айтилган.
Бундан ташқари, “Лочин” дронларидан қишлоқ хўжалиги, нефт-газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология, қидирув соҳаларида картография, топогеодезия мақсудларида, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиб боришда фойдаланиш мумкин.
Расм Мудофаа Саноати Давлат Қўмитаси томонидан олинган.